АНЕСТЕЗИОЛОГИЯ ВА РЕАНИМАТОЛОГИЯ
АНЕСТЕЗИОЛОГИЯ ВА РЕАНИМАТОЛОГИЯ -бу тиббиёт фанининг бир бўлаги булиб, унинг вазифаси инсон организмини операция ва бошқа пайтлардаги фавкулодда таъсирлардан химоя усулларини ўрганиш ва амалиётга тадбиқ қилиш, хаёт учун хавфли критик холатларга олиб келг
АНЕСТЕЗИОЛОГИЯ ВА РЕАНИМАТОЛОГИЯ -бу тиббиёт фанининг бир бўлаги булиб, унинг вазифаси инсон организмини операция ва бошқа пайтлардаги фавкулодда таъсирлардан химоя усулларини ўрганиш ва амалиётга тадбиқ қилиш, хаёт учун хавфли критик холатларга олиб келган организмнинг бузилган функцияларини тиклаш ва коррекция килишдир. Анестезиологиянинг асосий вазифалари организмни операция (травма) нинг зарарли таъсирларидан химоя килиш, операция пайтида оғриксизлантиришни таъминлаш, нейровегетатив реакцияларнинг олдини олиш, нафас бузилишларини корекциялаш ва лозим булганда протезлаш, гемодинамикани бошкариш, модда алмашинуви бузилишларини коррекция килишдир. Оғриксизлантиришнинг замонавий таснифи. I. Махаллий анестезия. 1. Юзаки (терминал) анестезия. 2. Инфильтрацион анестезия. 3. Регионар анестезия. II. Умумий анестезия. 1. Ингаляцион анестезия (никобли, эндотрахеал) 2. Ноингаляцион анестезия (м/о, в/и) III. Комбинациялашган анестезия. 1. Махаллий+умумий анестезия 2. Ингаляцион+ноингаляцион анестезия IV. Потенцирлашган анестезия Замонавий анестезиологик муолажа ўз ичига қуйидаги таркибий қисмларни (компонентларни) олади: - Анестезия, наркоз (онгни йукотиш) – ингаляцион ёки венага килинувчи анестетиклар таъсирида хуш йуколади - Анальгезия (оғрик йуклиги) – анальгетиклар кулланилиши сабабли оғрик ва оғрик жавобларининг йуколиши. - Миоплегия (кундаланг-тарғил мушакларнинг бўшашиши) - миорелаксантлар таъсири хисобига вужудга келади ва операция ўтказиш учун қулай имконият яратади. Миорелаксантлар қўлланилиши СЎВ ўтказилишини тақозо этади. - Гемодинамикани бошқариш. - Нафас фаолиятини бошқариш. - Метаболизм, энергетик таъминотни бошқариш. Организмга киритилиш йулларига қараб умумий анестезия ингаляцион ва ноингаляцион турларга бўлинади. Ингаляцион анестезия газсимон (азот I -оксиди) ёки буғсимон (галогенлар – фторотан, галотан, наркотан, изофлюран, севофлюран) наркотик препаратларни хидлатиш ёки нафас йулларига ингаляция йули билан киритилиб амалга оширилади. Ноингаляцион анестезия нафас йулларини четлаб ўтиб (венага, мушакка, туғри ичакка, суяк ичига ва х.к.) эришилади. Моноанестезия (бир компонентли анестезия) –факат бир наркотик препарат ёрдамидаги анестезия. Бу усул учун фторотан, эфир кулланилади. Комбинацияланган анестезия бир неча наркотик препаратларни турли нисбатларда ва бу наркотик препаратларнинг салбий таъсирларини камайтириш максадида умумий анестезия билан маХаллий анестезияни кушиб куллашдир. Кириш анестезияси. Одамни оз вакт оралиғида уйку холатига киритиш учун кулланилувчи киска муддатли анестезия. Одатда бунинг учун венага ишлатилувчи препаратлар (гексенал, тиопентал, НЛА ва х.к.) кулланилади ва киска вактда, кузғалишсиз анестезия нинг хирургик стадиясига эришилади. Базис-анестезия ёрдамида наркотик анальгетиклар таъсири учун фон хосил килинади. Юкоридагилардан ташкари махсус анестезия турлари (электроанестезия, гипноанестезия, акупунктур электроанальгезия ва х.к.) мавжуд. Лекин бу усуллар экспериментал хисобланади ва амалиётда кенг фойдаланилмайди. БЕМОРНИ АНЕСТЕЗИЯГА ТАЙЁРЛАШ. Тайёрлаш жараёни йулдош касалликлар туғрисида анамнез йиғишдан бошланади. Йулдош касалликлар нафас тизими касалликлари (бронхиал астма, сурункали зотилжам, пневмосклероз), юрак кон-томир тизими касалликлари (ЮИК, артериал гипертония, ритм бузилишлари), буйрак касалликлари (гломерулонефрит ва бошк.), жигар касалликлари (гепатит, цирроз ва бошк.), модда алмашинуви патологиялари (кандли диабет ва бошк.) булиши мумкин. Бемор хозирги пайтда кандай дори препаратларини (гипотензив, инсулин, кортикостероидлар, транквилизаторлар, дигиталис препаратлари ва бошк.) кабул килаётгани аникланади, зарарли одатлар (чекиш, алкоголизм, наркомания) бор-йуклиги суралади, зарарли касб эгаси ёки йуклиги, бирор бир дори-дармонга аллергияси бор-йуклиги туғрисида маoлумот йиғилади. Илгари кандай операцияларни бошидан кечирганлиги, кандай анестезия билан, кон куйилганми, кандай асоратлар булгани аникланади. Кўрик махалида қуйидагиларга эътибор каратилади: а) тери копламалари ва тирнок остлари ранги, беморнинг тана тузилиши (буйи, оғирлиги, семизлик даражаси), б) куз қорачиклари куриниши ва катталиги, нур сезувчанлиги, шох парда рефлекслари, в) буйин тузилиши (калта, узун, йуғон, буйиндаги чандиклар, буйин ва пастки жағ силжувчанлиги, жағлар, тил, тишлар ривожланиши аномалиялари, кариоз тишлар, тиш протезлари бор-йуклигига каралади. Юрак кон-томир тизими холатига бахо берилади, ЭКГ олинади. Агар бирор патология аникланса, кардиолог билан хамкорликда операциядан олдинги тайёргарлик утказилади. Упкалар ва бронхлар узгаришлари аникланганда функционал ва рентгенологик текширувлар буюрилади. Керак булса, беморни тегишли мутахассисга курсатилади ва кушимча даво муолажалари буюрилади. Жигар, буйрак ва бошка ички аъзолар фаолиятини билиш учун клиник ва биоки мёвий анализлар утказилади. Беморни операция ва анестезияга тайёрлаш даволовчи врач (хирург), анестезиолог томонидан олиб борилади, лозим булганда бунга бошка мутахассислар жалб килинади. Операциядан бир кун олдин беморни операцияга психологик тайёрланади. Анестезиолог беморга анестезия мохиятини тушунтиради. Гигиеник тайёргарлик беморни санитар тозалаш, операция майдонини кириш, меъда ичак тизимини тозалов хукнаси воситасида тозалашни уз ичига олади. Операциядан 30 минут олдин беморн инг сийдик копи бушатилади, чикадиган тиш протезлари, такинчоклар ечиб олиб куйилади, ошкозонга зонд куйилади. МЕДИКАМЕНТОЗ ТАЙЁРГАРЛИК. ПРЕМЕДИКАЦИЯ . Премедикация беморларни операцияга медикаментоз тайёрлашдир. Максади: 1. 2. 3. 4. Нейровегетатив блокада. Психоэмоционал комфортга эришиш. Дори воситаларининг ножуя таъсирини олдини олиш. Анестетиклар таъсирини кучайтириш. Операциядан бир кун олдин беморни тинчлантириш, нохуш кайфиятларнинг олдини олиш максадида ухлатувчи, тинчлантирувчи, антигистамин препаратлар буюрилади. Операциядан 3040 минут олдин врачанестезиолог томонидан буюрилган эрталабки премедикация (атропин, промедол ва димедрол) килинади. Премедикация таркиби ва дозасини анестезиолог белгилайди. Атропинни (0,1% 0,51 мл) сулак ва бронхиал безлар секрециясини камайтириш, адашган не рв тонусини пасайтириш максадида буюрилади. Седатив ва оғрик колдирувчи самара олиш учун 12 мл 2% промедол килинади. Премедикациядан сунг бемор жойида ётиши керак. Операция хонасига уни палата х амшираси замбил аравачада олиб боради. Шошилинч операция лозим булганда операциядан олдинги тайёргарлик учун вакт йукотиш ярамайди. Анестезияни бошлаб, кера кли тадбирларни анестезия билан бир вактда утказиш керак. Шошилинч х олатларда премедикацияни операция хонасида, вена ичига килинади. Ошкозонга йуғон зонд куйиш лозим. НАРКОЗ АППАРАТЛАРИНИНГ НАФАС КОНТУРЛАРИ. Анестети кларнинг кислород билан аралашмаси нафас олдириш фазасида беморнинг упкасига киради ва нафас чикариш фазасида эса бир кисми анестезия аппаратига кайтади, бир кисми атмосферага ажралади. Газлар аралашмасининг упкаларга кириши ва кайтариб чикарилиши йулига нафас контури дейилади. Реверсив ва нореверсив контурлар ажратилади. Реверсив контур-газларнинг бир кисми бемор упкасига кайтади. Нореверсив контурда газлар аппаратга кайтмасдан атмосферага ажралади. Нореверсив контурларга очик ва ярим очик нафас контурлари киради. Очик контур – наркотик аралашмадан нафас олиш атмосферадан ва нафас чикариш хам атмосферага булади. Бунинг учун Эсмарх никоби ишлатилган, унга томизилган эфирдан бемор нафас олган. Ярим очик контур – нафас олиш наркоз аппаратидан, нафас чикариш атмосферага булади. Реверсив нафас контури – нафас чикарилишидаги газлар кисман ёки тулиғича шланглар тизимига тушади ва яна оркага, беморнинг нафас йулларига кайтади. Иккита реверсион система фаркланади: циркуляцион ва тебранма. Циркуляцион системада газонаркотик аралашма нафас бериш шланги буйлаб беморнинг упкасига тушади ва нафас чикишида нафас чикиш шланги буйлаб кисман ёки тулиғича анестезия аппаратига кайтади. Чунки нафас олиш ва чикариш клапанлари газлар окими йуналишини бошкаради. Тебранма нафас контурида бемордан келаётган газ аралашмаси адсорберда тозаланиб, беморга кайтарилади. Хар иккала, циркуляцион ва тебранма нафас контурлари ёпик ва ярим ёпик булиши мумкин. Ёпик нафас контурида газонаркотик аралашма бемордан чикиб, нафас чикариш шлангларига тушади ва адсорбердан утиб яна беморнинг нафас йулларига кайтарилади. Ярим ёпик контур газонаркотик аралашма кисман атмосферага ажралади, бир кисми эса анестезия аппаратига кайтади. НАРКОЗ-НАФАС АППАРАТЛАРИНИ ИШГА ТАЙЁРЛАШ. Наркоз – нафас аппаратлари ва мосламалар операциядан олдин ишга тайёрланиши ва текшириб курилиши керак. Агар бирор бир носозлик аникланса, анестезист-хамшира бу туғрисида анестезиологни анестезиягача огохлантириши керак. КОМБИНАЦИЯЛАНГАН ЭНДОТРАХЕАЛ АНЕСТЕЗИЯ . Беморни операция хонасига олиб келингунча анестезиологик ёрдам мажмуаси тайёр холга келтириб куйилиши керак. Кириш анестезияси –беморни анестетик воситалар билан тўйинтириш (индукция) босқичи хисобланади. Мақсад: Преоксигенация, онгни сундириш, кураризация ва трахеяни интубация килиш. Бунда бемор хушини йукотади, оғрик сезгиси йуколади. Томок-халкум рефлекслари пасаяди. Кириш анестезия учун тотал вена ичи анестезияси (ТВА), ингаляцион усулда (фторотан, азот I-оксиди, ва х.к.) ёки иккала усулни биргаликда куллаб утказиш мумкин. Кириш анестезияси оғриксизлантиришнинг мураккаб ва хавфли боскичи. Одатда ушбу даврда турли асоратлар вужудга келади. Купрок кириш анестезияси учун барбитуратлар, гипнотиклар, транквилизаторлар, наркотик анальгетиклар кулланилади. Венага 10 мг/кг дозада (лекин умумий доза 1 гр дан ошмаслиги керак) 1-2% ли тиопентал ёки гексенал юборилганда бемор тезда хушини йукотади, куз рефлекслари йуколади, корачиклар тораяди. Барбитуратлар таъсири анальгетиклар (промедол, фентанил) ёрдамида кучайтирилади. Миокард кискарувчанлиги камайиши хисобига АКБ пасайиши мумкин. Бу холда венага полиглюкин, реополиглюкин қуйилади. Нафас сустлашганда ва тухтаганда ёрдамчи никобли СУВ утказилади. Никоб усулидаги кириш анестезияси купрок болаларда, вена усулини куллаш имконияти йуклигида ишлатилади. Бунинг учун фторотан, азот оксидини кислород билан бирга куллаш мумкин. Анестезиянинг хирургик даражасига эришилгач, киска муддат таъсир килувчи миорелаксантлар (миорелаксин, дитилин), 2 мг/кг килинади ва 7080% кислород билан киска гипервентиляция килиниб, трахея интубация килинади. Интубация учун анестезиологик столда ларингоскоп клиноклар тўплами билан, хар хил ўлчамли интубацион найчалар, утказгич, коннекторлар, салфеткали корнцанг, бинт, найчани махкамлаш учун пластир, томок-халкум ва трахеядан ажралмаларни суриб олиш учун катетерлар, манжеткани шишириш учун шприц тайёр булиши керак. Интубациядан сунг СЎВ га улангач, упкалар эшитиб курилади. Нафас шовкинлари хар иккала тарафда бир хил булганда СЎВ ни давом эттирилади, найча манжетаси шиширилиб, уни пластир ёрдамида ёки бинт билан боғлаб, буйиндан айлантириб махкамлаб куйилади. Бемор найчани тишлаб олмаслиги учун тишлар орасига пона куйилади. Ошқозон зондланади. Эхтиёжга караб сийдик қопига катетер куйилади. Интубацион анестезиянинг афзалликлари: СЎВ утказиш осон, нафас йуллари ўтказувчанлиги таъминланади, нафас йуллари герметиклиги хосил булганлиги сабабли ошкозон ширасининг нафас йулларига тушиш эхтимоли кескин камаяди, керак булганда нафас йулларини санация килиш мумкин. Интубациядан кейин беморга операция учун керак булган холат берилади. холат узгартирилганда юрак кон-томир ва нафас тизимида узгаришлар булиши мумкин. Бу узгаришлар постурал реакциялар деб юритилади. Бундан ташкари беморнинг холати узгартирилаётганда интубацион найча силжиб чикиб кетишининг эХтиётини килиш керак. Операция турига караб, бемор операция столида хар хил холатларда ёткизилади. Чалканча ва ёнбош (упкалардаги, юракдаги, орка миядаги операцияларда), Тренделенбург холати (бош кисм 10-45° га пасайтирилган, оёклар тиззадан букилган), кичик тос аъзоларидаги операцияларда, буйраклардаги операцияларда ёнбошлатиб, бел остига ёстикча куйилади, струмэктомияда елкалар остига диаметри 15 см ли ёстикча куйилиб, беморнинг боши столга тушириб куйилади. Асосий ёки баъзис анестезияси организмни операциянинг салбий таъсирларидан саклашга қаратилган. Мақсади: анальгезия, анестезия, миорелаксация, хирург ишлашига шароит яратилади. Бунинг учун кушимча анестетиклар, анальгетиклар ва давом эттирилаётган СУВ фонида миорелаксантлар килиб турилиши талаб этилади. Анестезия даражаси операция хажмига ва этапига караб белгиланади. Асосий анестезия учун венага килинувчи ва ингаляцион анестетикларнинг турли комбинацияларидан фойдаланиш мумкин. НЛА билан азот I-оксиди ва кислород (2:1 нисбатда), хамда мушак релаксантлари кулланиладиган анестезиядан кенг фойдаланилади. Бундан ташкари фторотан, азот оксиди ва кислород (2:1), релаксантлар билан хам ишлатилади. Анальгетик самарани ошириш учун наркотик анальгетиклар (промедол, морфин, фентанил) килиш мумкин. Ингаляцион ва венага килинувчи анестетикларни атарактиклар билан, перидурал анестезия билан бирга қўшиб ишлатиш хам мумкин. Анестезия пайтида беморнинг холатини доимий назорат килиш, сув мувозанатини, кон йукотишларни коррекция килиб бориш, КИМ, гемодинамикани, упка вентиляциясини бошкариб бориш керак. Анестезиядан чикариш операциянинг асосий боскичлари тугаб, охири якинлашганда бошланади. Анестетиклар, анальгетиклар ва миорелаксантлар дозалари камайтирилади. Организм гомеостази курсаткичларининг четга оғиши канча кам булса, анестезиядан чикиш шунча яхши кечади ва асоратлар кузатилмайди. Операциядан кейин беморни яхшилаб ўраб қўйиш, керак булса, иситувчилар куйиш керак. Агар нафас тикланиши ноадекват ва вакти хам чузилиб кетса, венага 0,5-2,5 мг прозерин килинади. Қутбсизлантирувчи миорелаксантлар қўлланилганда прозерин килишдан 2-4 минут олдин 0,5 мг атропин килинади. Бронхиал астма, эпилепсия прозеринга карши курсатмадир. Агар бемор кузларини очса, буйрукка кура кулини кутариб туролса, нафас равон, адекват булса, йутал рефлекси тикланган булса экстубацияни амалга ошириш мумкин. Экстубация пайтига анестезистхамшира электр сурғич, санация учун катетерлар, корнцанг ва салфеткаларни тайёрлаб куйиши керак. Экстубациядан сунг оғиз-халкум санация килинади. АҚБ, пульс, нафас сони улчаниб, яна бир неча минут кислород бериб турилади. Баркарор гемодинамика ва нафасда беморни замбил-аравачага олиб ёткизилади ва анестезиологик бригада хамрохлигида операциядан кейинги палатага олиб борилади. Узайтирилган СЎВга мухтож, оғир беморлар портатив сунъий нафас аппаратлари (АМБУ) воситасида СЎВ утказилиб, реанимация булимига ёткизилади. МАХАЛЛИЙ АНЕСТЕЗИЯ. Махаллий анестезиядан унчалик катта булмаган операцияларда ва оғрик синдромларида фойдаланилади. Юзаки (терминал), инфилpтрацион, утказиш йуллари (регионар) анестезияси фаркланади. Юзаки анестезия тукима ёки шиллик каватлар устига анестетик билан ишлов бериш, - томок-халкумга лидокаин аэрозоли сепиш ёки анестетик шимдирилган тампон суртиш, - воситасида амалга оширилади. Эндоскопик текширувларда, ЛОР, урологик, гинекологик муолажа ва майда операцияларда кенг кулланилади. Махаллий анестетик сифатида юкори концентрацияли новокаин, лидокаин, дикаин, совкаин эритмаларидан фойдаланилади. Инфильтрацион анестезия кичик хирургик операцияларда ва яна комбинацияланган умумий анестезия пайтида рефлексларни бостириш максадида кулланилади. А. В. Вишневский буйича инфильтрацион анестезия учун 0,25-0,5 % ли новокаин ишлатилади. Ингичка игна билан тери орасига, мулжалланаётган кесим буйлаб новокаин жунатилади ва «лимон пусти» куринишидаги тери кати хосил килинади. Шундан сунг йуғон игна билан тери остидаги тукималар инфильтрация килинади ва бу билан нафакат оғриксизлантириш, балки тукималарнинг гидравлик ажралишига хам эришилади. Бу эса хирург ишини енгиллаштиради. Рефлексоген зоналарни катта хажмли операциялар пайтида куллаш операция ва операциядан кейинги давр кечишини осонлаштиради. Инфильтрацион анестезиядан яна кичик операциялар (аппендектомия, чуррани кесиш ва х.к.) пайтида фойдаланилади. Утказиш йуллари (регионар) анестезия. Анестетик эритмаси пери – ёки эндоневрал жунатилади. Буларга эпидурал, спинал, сакрал анестезия, елка нерв чигали анестезияси ва турли блокадалар (паранефрал, вагосимпатик, футляр ва х.к.) киради. ПЕРИДУРАЛ ВА СПИНАЛ АНЕСТЕЗИЯ. Перидурал анестезияга перидурал бушликка анестетик юборилиш билан эришилади. Инъекция урнига караб, маълум сохада сезги ва харакат иннервацияси йуколади. Перидурал анестезия кукрак кафаси аъзолари операцияларида (Т-2, Т-3 умурткалар оралиғи), корин юкори кисмидаги операцияларда (Т-7, Т-8), кичик тос аъзоларидаги операцияларда (L-1, L-4), оёклардаги операцияларда (L-3, L4) кулланилади. Перидурал анестезияга карши курсатмалар: урни тулдирилмаган кон йукотишлар, шок, оғир юрак кон-томир ва упка-юрак етишмовчиликлари, пункция урнида умуртка патологиялари, пункция сохасидаги терининг йирингли касалликлари, сепсис, юкори даражали гипокоагуляция, МНС касалликлари ва анестетикларга юкори сезувчанлик. Перидурал анестезия учун операция столини тайёрлайди. Унда куйидагилар булиши керак: 1. Перидурал пункция учун игна (Туохи игнаси). 2. Перидурал катетер, катетер утказгич, катетер учун канюля ва копкок. 3. Тери, тери ости клечаткаси, умурткалар оралиғи бойламлари анестезияси учун шприц ва игналар. 4. Анестетиклар учун минзуркалар. 5. Стерил боғлов учун докалар. 6. Ёпишкок тасма. 7. Махаллий анестетиклар (тримекаин, лидокаин, маркаин ва бошк.) ва алохида терини анестезия килиш учун 0,25% ли новокаин эритмаси. 8.Трахея интубацияси учун йиғма. Анестезия учун агар булса, махсус эпидурал йиғма ишлатиш хам мумкин. Унинг таркибида мандренли махсус Туохи игнаси, нейлон (рентгенконтраст) катетер, «каршилик йуколиши» шприци, бактериал филpтр, Луэр коннектори мавжуд булади. Муолажани бемор утирган холатда ёки ёнбошлатиб, оёкларини корнига олиб келган холатда бажарилади. Пункциядан сунг эпидурал бушлик ичига, 5-7 см чукурликка пластик катетерни киритиб, игнани олиб ташланади. Санчиш урнига, катетер остига дока тампон (катетер букилиб колмаслиги учун) куйилади ва катетерни умуртка поғонаси буйлаб бутун узунлигича ёпишкок тасма билан терига ёпиштирилади ва охирини бемор елкаси оркали чикариб куйилади. Унинг ташки кисмига коннектор ёки игна улаб стерил копкок ёпиб куйилади. Сунгра устидан стерил салфетка билан беркитиб, лейкопластрда ёпиштириб куйилади. Катетерни 34 сутка ушлаш, эхтиёжга караб анестетиклар жунатиб туриш мумкин. Аввал синама доза юборилади у асосий дозанинг 1/4 кисмини ташкил килади (2мл 2% ли лидокаин). 56 минут дан сунг, корин ва оёклар сезувчанлиги сакланиб колса ва катетердан юборилган эритма ор кага кайтиб чикмаса, анестетикнинг колган дозасини (810 мл 2% ли лидокаин) юборилади. Анестезия 20 сунг намоён булади ва 2-- 25 минут дан 2,5 соат давом этади. Анестетик юборилгач АКБ пасайиши, томир уриши камайиши кузатилиши мумкин. Нафас равон булади. Пер астматик идурал анестезия операциядан кейинги ичаклар парезида, оғрик колдириш учун, х олатни бартараф этишда кулланилади. Уни оғриксизлантиришнинг бошка турлари билан бирга утказиш мумкин. Асоратлари: АКБ пасайиб кетиши, юрак, нафас тухташи, нейроген шок. СПИНАЛ АНЕСТЕЗИЯ субарахноидал бушликка бир мартада анестетик юборишдан иборат. Муолажа асептика коидаларига катъий амал килиниб бажарилади. Спинал анестезия кичик тос аoзолари ва оёклардаги операциял арда кулланилади. Махсус, мандренли ингичка Бир игнаси ишлатилади. Анестетик дозаси аник булиши учун миллилитрнинг 1/10 кисмигача булинган шприцлардан фойдаланилади. Терига эфир ва этанол билан ишлов берилади, йоднинг спиртли эритмаси суртилиб, сунг этил спирти билан артиб ташланади. Пункцияни умурткалар туғри усимталари орасидан, L3 — L4, ёки L2 — L3 ораликдан бажарилади. Ориентир булиб 4бел умурткаси хизмат килади. Спинал канал пункциясидан сунг, игна мандренини олингач, игнадан орка мия суюклиги ажрала бошланади. Игнага олдиндан дозаси улчанган анестетик олинган шприц уланади ва шприц поршенини тортиб, анестетикка 23 мл орка мия суюклигини аралаштирилади. Сунгра бу аралашмани субдурал бушликка жунатилади. Игнани олиб ташланиб, санчиш урнига спирт шимди рилган шарик куйилади ва пластир билан ёпиштириб куйилади. Анестетикнинг солиштирма оғирлигига караб беморнинг узгартириладих олати бу жуда мухим. Спинал анестезия вактида субдурал бушлик веноз чигаллари жарохатланиши, АКБ кескин пасайиши, нафас сустлашиши ва апноэ, кунгил айнаши ва кусиш, кечиккан асоратлар: бош оғриғи, менингизм, йирингли менингит, оёклар парез ва параличлари юз бериши мумкин.