12:43 / 30.07.2022

Невроз

Неврозлар [невр… асабийлик] – узоқ давом этган руҳий изтироблар натижасида нерв тизими фаолиятининг бузилишидан келиб чиқадиган асабий-руҳий касалликлар; ўзаро яқин функционал руҳий касалликлар (неврастения, истерия, психастения), эмоционал ёки ақлий жиҳат

Неврозлар [невр… асабийлик] – узоқ давом этган руҳий изтироблар натижасида нерв тизими фаолиятининг бузилишидан келиб чиқадиган асабий-руҳий касалликлар; ўзаро яқин функционал руҳий касалликлар (неврастения, истерия, психастения), эмоционал ёки ақлий жиҳатдан толикиш натижасида, кўпинча, инфекцион ва бошқа(лар) касалликлар таъсирида юзага келади. Неврозлар анча кенг тарқалган касаллик бўлиб, асосан, нерв тизими туғма ёки ҳаётда орттирилган заиф кишиларда кузатилади. Неврозларда марказий нерв тизимида ҳам, ички аъзоларда ҳам жиддий органик ўзгаришлар бўлмаса-да, бош мияда кечадиган асосий жараёнлар – қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг ўзаро муносабатлари бузилади. Ёмуносабатда бўладилар. Неврозларнинг, асосан, 3 та – истерия, неврастения ва психастения (миядан кетмайдиган ҳолатлар) тури фарқланади. Айрим «аъзолар неврози» (юрак, меъда, ўпка) Ҳоз. вақтда неврозларнинг алоҳида тури эмас, балки унинг сомато-вегетатив белгилари деб ҳисобланади. Касаллик кўп учрайди ва йилдан-йилга кўпайиб бориш қонуниятига эга. Неврозлардан неврозга ўхшаш ҳолатларни ажратмоқ зарур, бу белгилари жиҳатдан неврозларга айнан ўхшаб кетса-да, бироқ улар руҳий изтироблар оқибатида эмас, балки бошқа хасталик, масалан, хафақон, мия қон томирлари атеросклерози, шизофрения нинг бошланғич белгиси сифатида намоён бўлади. Касалликнинг айрим турлари келиб чиқишида киши шахсининг касаллик олди хусусиятлари (прморбид) катта аҳамиятга эга. Шунингдек, олий нерв фаолияти ожизроқ кишилар шундай фаолияти кучли кишиларга нисбатан Н. га кўпроқ мойил бўладилар. Бундан ташқари, биринчи сигнал системаси юқорироқ бўлган кишиларда – истерия, иккинчи сигнал тизими кучлироқ бўлганларда эса миядан кетмайдиган ҳолатлар неврози кўпроқ учраши исботланган. Булар аралаш невротик ҳолатлар кўринишида ҳам намоён бўлиши мумкин. Шилқим (ёпишқоқ) ҳолатлар неврози Француз руҳиятчи олими П. Жане томонидан 1903 йилда ёпишқоқ ҳолатлар неврози «психостения» номи билан мустақил касаллик сифатида тасвирланган. Бу касалликка ташвиш — бадгумонлик ҳарактерли, маълум конституционал мойиллиги бўлган одамларда юзага келади. Барча неврозларга хос бўлганидек, ёпишқоқ ҳолатлар неврози ҳам руҳий шикасталик таъсирида пайдо бўлади. Ёпишқоқ невроз кўринишида турли-туман ва кўп сонли ёпишқоқ ҳолатлар устун туради. Касаллик ҳолатларига, кўпроқ намоён бўлишига қараб ёпишқоқ фикрлар (абсессиялар), ёпишқоқ қўрқувлар (фобиялар) ва ёпишқоқ таъсиротлар ва қизиқишлар (компульция) бўлиши мумкин. Невроз клиникасида бу ҳолатлар кўпинча қўшилиб келади. Барча ёпишқоқ ҳолатлар учун умумий белги шундан иборатки, бу ҳолатлар беморнинг хоҳишига қарши пайдо бўлади ва у соғлом одамдан фарқли ўлароқ, бундан қутула олмайди. Соғлом одамларда баъзан бўлиб қоладиган қулоғига мусиқа товуши эшитилиши ёки бирор сўзни «ўзидан -ўзи» қайтаравериши бирмунча вақтдан сўнг бирдан йуқолади. Ёпишқоқ неврозли бемор эса бу ҳолатлар нохуш бўлса-да, унга танқидий қарай олади, аммо онгига кириб қолган нарсаларни зўрлаб чиқара олмайди. Ёпишқо фикрлар эсдаликлар, гумонлар кўринишида бўлиши мумкин. Уларнинг мазмуни турлича, баъзан жуда тасодифий, баъзида жуда бемаъни бўлади. Қандайдир фикр, мақол, алоҳида сўз, шеърий парчалар, исмлар ва хоказолар узоқ вақт (ойлаб, йиллаб) бемор онгида мустаҳкамланиб қолади. Шилким гумонларда бемор уйининг эшигини қулфладими ёки йуқми, газни ўчирдими ёки йўқми, дазмол симини розеткадан олдими-йўқми, хатларни конвертга солаётганда алмаштириб юбормаяптими ва бошқа ишларни бажараётганда ўзига ишонмайди. Ёпишқоқ ҳисобда беморлар зинапоянинг сонини, уйларнинг деразасини, трамвайларнинг рақамини, автобуслар сонини, йўловчилар кийимидаги тугмаларни санайвериб қийналиб кетади. Ёпишқоқ фикрлар ўзга ёпишқоқ ҳолатлар билан қўрқувлар (фобиялар), қийноқни, қўрқувни бошидан кечириш, қизариб кетишдан қўрқиш (эрейтофобия), бошқаларнинг қарашидан қўрқиш, очиқ майдонларда юришдан қўрқиш (агарофобия), ёпиқ бинолардан қўрқиш (клаустрофобия) ва ҳоказолар билан қўшилиб келиши мумкин. Шилқим фобиялар ичида нозофобия алоҳида ўрин тутади ва алоҳида гуруҳни ташкил қилади. Кардиофобия — юрак касалликлари билан касалланишдан қўрқиш, канцерофобия — рак касалликларидан, сифилофобия — захмдан, месифобия — қутуришдан, танатофобия — ўлим ваҳимаси, иотофобия ОИТС дан қўрқиш ва ҳоказолар кўрсатиб ўтиш лозим. Ёпишқоқ ҳолатлар кутиш неврози сифатида кўриниши мумкин (Э. Крепелин, 1915). Бунда беморларда кутиш неврози пайдо булади, уларни муваффақиятсизлик кутиб тургандек туюлади. Бу гурухдаги ёпишқоқлик физиологик фаолиятга (овқат ютиш, сийдик ажралиши, жинсий алоқа-куёвлар неврозига. (Абу Али ибн Сино) тегишли бўлиши мумкин. Бу кундалик иш фаолияти билан боғлик бўлиши мумкин (актер саҳнага чиққанда ёки мусиқачи ғижжак чалганда, ўйинчи эса уйин тушаётганда, маърузачи маъруза пайтида янглишиб кетаман деб ваҳима қилиши каби). Шундай қилиб, кутиш неврозида бир катор одатлар даражасидаги «уз-узидан» уйламасдан бажариладиган ишлар «бузилади». Неврознинг пайдо булишига жуда арзимаган муваффақиятсизлик тасодифан эшитилган бир оғиз ноўрин суз сабаб бўлиши мумкин. Бу невроз кўпинча психоастеник шахсда кузатилади. Фобиянинг пайдо бўлиши кўпинча вегетатив белгилар билан ўтади: юрак уриб кетади, қон босими ўзгариб туради, кўз қорачиғи кенгаяди, бемор терлаб кетади, юзи оқаради ёки кқзаради, оғзи қуриб, қўллари титрай бошлайди. Абу Али ибн Сино руҳият бузилишини баён қилган, уни ҳозирги замон тушунчалари буйича психоастеник ва ёпишқоқ ҳолатлар неврози ва кутиш неврозининг варианти деб баҳолаш мумкин. Бунда бу касалларнинг «фойдасиз фикрлашлари ва қўрқоқликка мойилликлари қўшилиб» меланхолия белгилари пайдо булиши таъкидланади. Ибн Сино кутиш неврозининг келиб чиқишини жуда моҳирона баён қилади. «Куёвлар неврози»да бемор жинсий алоқанинг муваффакиятсиз бўлишини хавотирланиб кутади. Масалан, ўзаро қўшилувчи келин-қуёвларда муҳаббат бўлмаса, ёки Куёв уялса, биринчи алоқа муваффақиятсизлик билан тугаган бўлса, бу ҳодиса қайтарилади деб қўрқади. Шилким таъсиротлар (ритуаллар) одатда невроз кўринишида, алохида учрамайди. Улар одатда ёпишқоқ қўрқув ва гумонлар билан қўшилиб келади, бунда беморлар қўрқувни енгиллатиш ёки ундан қутулишга ҳаракат килишади, яъни уз қўрқувларининг ноўринлигини англаб, унга қарши курашмоқчи бўлишади, эҳтиёт ҳимоя ҳаракатларини қиладилар. Масалан, юқумли касалликлар (захм, сил, кутуриш ва б.) билан оғриб қолишдан қутулиш учун беморлар қўлни тўхтовсиз ювадилар (ҳатто тери шилиниб кетади), уйларини кўп марта дезинфекция қиладилар, уст-бош ва ич кийимларини алмаштирадилар. Беморларга бундай харакатлари бир оз тасалли беради, қўрқувни енгиллатиш, ғамни йуқотиш учун ҳаракат ритуалларига мурожаат этади, масалан, бирор иш қилишдан олдин оёғини уч марта тапиллатиб қўяди, столни қошиқ билан тақиллатиб уриб қўяди. Ёпишқоқ ҳолатларнинг бошқа кўринишларидан бири компульсив (ғоя, қизиқиш, ҳаракат) ёпишқоқлигидир. Бунда контраст, ёмон фикрлар, ёрқин образлар ва кўринишлар, ҳимоя кўринишидаги иримлар, илоҳий таъсиротлар билан қизиқиш ёпишқоқлиги қўшилиб кетади. Бу ёпишқоқликлар вазиятга нисбатан ва мазмунан зид бўлади, беморнинг маънавий йул-йуриқларига қарама-қаршидир, бегоналик ҳисси билан фарқ қилади. Бемор уларни жуда оғир ҳолда бошидан кечиради. Онасининг қўлида пичоқни кўрганида тўсатдан кўз ўнгида пичоқнинг учи боласининг кўзига санчилгандек кўриниб кетади, қиз бола этовушини чиқариб ёмон сўзлар атгиси келиб қолади, жамоат жойларида рухсат қилинмаган қилиқлар қилиш фикри келиб қолади. Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, бундай беморлар ёпишқоқ компульсив қизиқишлар таъсири остида ҳеч качон ножўя, жиноий хавфли харакатлар ёки ҳатто ноурин сўзни ҳам ишлатмайдилар ёки иш бажармайдилар, узларининг ёпишқоқ кечинмаларига танқидий қарайдилар. Кўпинча абсессив синдром кучайганда ёпишқоқ, контраст компульсив ғоялар, қизиқишлар ва ҳаракатлар невроз кечишига қўшилса, неврознинг кечиши қийинлашади ва шахснинг абсессив невротик тараққиётига мойиллик пайдо бўлади (Н. Д. Лакосина, 1988). Шилқим ҳолатлар касалликнинг бир марта хуруж қилиши билан ўтиб кетиши, бир неча ҳафтадан бир неча йилгача давом этиши, қайталаниш шаклида бўлиши мумкин. Вақти-вақти билан бемор соғломлашиб ҳам қолади. Ниҳоят, невроз узлуксиз давом этиши мумкин. Бунда невроз клиникасида мураккаб абсессив фобик бузилишлар касаллик юқишидан қўрқиш, ўткир асбоблар, контраст ҳолатларни кўз олдига келтириш ҳолатлари намоён бўлиши мумкин. Неврозлар асосан соғайиш билан тугайди. Давомийлиги бир неча хафтадан бир неча ой, ҳатто йиллаб давом этади. Аммо неврозни чақирган ноҳуш вазият сақланиб қолган ҳолларда касаллик сурункали давом этади. Неврозларнинг сурункали чузилишига соматик касалликлар сабаб бўлиши мумкин. Масалан, бош миянинг томир касалликлари ёки руҳий касалликларга ирсий мойилликлар ва бошқалар. Неврознинг сўниши ривожланиши каби аста-секин бўлиши мумкин. Этиологияси ва патогенези. Неврознинг келиб чиқишида юқорида кўрсатилгандек руҳий шикастланиш асосий сабаб ҳисобланади. Тўсатдан ва бирдан таъсир кўрсатадиган руҳий жароҳат, табиий офатлар ва бошқалар кам ҳолларда неврозга сабаб булади. Неврозлар одатда нисбатан кучсиз, аммо узоқроқ ёки кўп марта таъсир қиладиган, кучли ҳаяжон чақирувчи таъсиротларда, ўзаро жанжаллар натижасида ва шу каби ҳолатларда келиб чикади. Невроз ҳосил бўлишида кўпроқ патогенетик аҳамияти бўлган, ўзига хос воқеа сифатида келажакка ноаниқлик, хавф туғдираётган ёки қарама-қарши рухдаги қарор қабул қилиш муҳим ўрин тутади. Патоген ахамиятга шу индивидуум учун қийин ва ҳал этиб булмайдиган ҳолат (иккиланиш ҳолати) пайдо бўлиши исботланган. Шундай ҳолатга мисол бўлиб ўзига ёқмайдиган мажбурий иш фаолияти, доимий оилавий жанжал хизмат қилади. Кўпгина муаллифларнинг ишларида ёшликдан етим қолишлик, ота-онадан ажраб қолиш, ноҳуш ҳолатлар, кечинмалар, болаликда куп дард тортганлик, шифохоналарда узоқ муддат даволанганлик болаларда невроз пайдо булишига олиб келади деб кўрсатилади. Ҳозирги вақтда руҳий жарохатнинг неврозлар шаклланишидаги аҳамияти кўпчилик томонидан тан олинган бўлса-да, бу фикр турли илмий мактабларнинг намоёндалари томонидан турлича баҳоланади. Олимлар фикрининг ҳар хил бўлиши бежиз эмас, албатта. Чунки руҳий шикаст етказувчи вазият ҳар бир ҳолатда турлича бўлиши мумкин ва бу ўз навбатида шу беморнинг шахсий хусусиятларига, ҳаётий тажрибасига, ижтимоий аҳволига ва организмнинг ҳолатига боғликдир. Абу Али ибн Сино неврозларнинг кўпгина белгиларини тасвирлар экан, уларнинг келиб чиқиш сабабларини тўғри аниқланган. Олим шундай ҳолатдарнинг сабаби руҳий шикаст билан бир қаторда бемор организмидаги касалликлар, куп вақт оч қолиш, қон йуқотиш, у ёки бу ,аъзо, айниқса бош миянинг бўшлиги деб ҳисоблаган. Ҳозирги вақтда неврозларнинг келиб чиқишида бир неча таълимот бор. 1993— 94 йилларда 3. Фрейд томонидан асосланган йуналиш АҚШда, Ғарбий Оврупо мамлакатларида кенг тарқалган. 3. Фрейд таълимотига биноан невроз патогенези психоген шикастнинг характерига эмас, балки сексуал оламининг руҳий шикастланишига олиб келувчи кечинмалар билан кай даражада боғлиқлигига, қизиқишлари, эрта ёшликда бўлган руҳий жароҳат ва ҳодисалар билан боғлик яширин комплекслар билан боғланишига асосланади. Бошқа олимларнинг конституционал таълимоти буйича невротик бузилишларнинг келиб чиқишида наслий мойиллик асосий ўрин тутади, психоген шикастланиш ёрдамчи аҳамиятга эга дейилади. Ҳозирги вақтда бу дунёқараш чегара ҳаракатларни текширишнинг кенгайиши билан шахснинг автономлиги ташқи муҳит таъсирига берилмайди деган тушунча ўз аҳамиятини йуқотди. Ҳозирги етакчи йўналиш невротик ҳолатларнинг шаклланишида бир қатор омиллар иштирок этади деб ҳисоблайди, шулардан энг зарурийлари шахснинг тузилмаси ва наслий мойиллиги деб ҳисобланади. П. Б. Ганнушкин (1933) кўпгина невротик ҳолатларнинг вужудга келиш вазиятини, таъсири ва ривожланишини тасвирлаб, келиб чиқиши руҳан бўлса-да, кўпгина ҳолларда у руҳияти шикаста шахсларда пайдо бўлади, дейди. В. А. Гиляревский (1973), неврозларда руҳий шикастланишга алоҳида эътибор килиб, шахснинг тузилишида ўзгаришлар бузилиши шартлигини таъкидлайди. Руҳий шикаст кўпинча биринчи туртки ахамиятини касб этади. Д. Ж. Бирд (1869) неврастенияни дастлабки марта таърифлаб, уни тез ўсаётган цивилизация билан боғлайди ва нерв системаси ҳаёт талаб қиладиган суръатга дош беролмайди ва чарчайди дейди. П. Д. Мобиус (1906) неврастенияда конституционал омил асосий аҳамиятга эга деб таъкидлайди. Шу иккала иқтисодий ва конституционал омил ҳозирги даврга қадар муҳокама этиб келинмокда. К. Е. Краснушкин (1960) тез иш битираман деб зўриқиш, чарчашни енгиш учун ҳаракат қилиш, кўпинча мажбуран ухламаслик организмнинг дам ололмаслигига, ички имкониятлари камайишига олиб келади, натижада асаб чарчаши оқибатида неврастенияни келтириб чиқаради, деб укдиради. Француз руҳиётчилари (П. Жаннет, 1907, 3. Д. Юпре, 1903 ва б.) истериянинг асосий белгиларини баён этиб, истерик конституционал тузилишга етакчи сабаб деб қарадилар. Е. К. Краснушкин (1929) истерик реакция сабаблари руҳийбиологик катламларда етакчи омил деб ҳисоблайди. Э. Крепелин (1915) истерия учун хис-хаяжон, руҳий ва соматик фаолиятнинг барча жабхаларига ёйилиши характерли деб ҳисоблайди ва улар касаллик белгиларига айланади ва ҳаяжон тўлқини омилларнинг бузилган ва купайтирилган ҳолда намоён бўлиши деб қарайди. Унинг фикрига кўра хар бир одамда кучли ҳаяжонланганда товуши йуқолиб қолиши, оёғи қийшайиб қолиши мумкин ва ҳоказо. Истерик шахсларда бутун руҳий фаолияти лабил — бекарор бўлгани учун бу бузилишлар жуда арзимаган сабаб билан келиб чиқиши ва осонгина ўрнашиб қолиши мумкин. Э. Крепелин руҳий фаолиятнинг бу алоҳида реакцияларини химоя мослашувининг инстинктив шаклларидан деб ҳисоблайди. К. Бангоффер (1921) хоҳиш назариясини таклиф қилган бўлиб, истерик бузилишларда ҳамма вақт сунъий равишда, намойишкорона кечинмаларни баён этувчи касал хоҳиши сезилади. Клиник кузатишлар истерик бузилишлар шахсни у кўтара олмайдиган ҳолатдан химоя реакция эканлигини тасдиқлайди. Бу яна шу билан исботланадики, врач истерик соматик бузилишлар яққол бор ҳолатда беморга касаллиги енгил ва хавфсиз деб ишонтирмоқчи бўлади. Бундай ҳолатларда баъзан истерик бузилишлар оғирлашади. И. П. Павлов ва унинг шогирдлари невроз ҳолатлар патофизиологик табиатини англаш асосларига замин яратганлар. Тиббиёт тарихида улар биринчи марта тажрибагоҳ шароитида тажриба ҳайвонларида невроз ҳосил қилдилар. И. П. Павлов концепциясига биноан неврозлар келиб чиқишида кучи ёки давомийлиги жиҳатидан ҳаддан ташқари кучли таъсир этувчи омилларнинг марказий асаб мажмуасига таъсири ётади ва бу нерв фаолиятининг узилишига олиб келади. Бу концепция неврозлар шаклланишини клиник мушоҳада қилишда (С. Н. Давиденков, 1963) тасдиқланади. Неврозлар келиб чиқиш механизмида асосий асаб жараёнлари—таъсирланиш ёки тормозланиш, ёки уларнинг сурилиши, кучланиши муҳим аҳамият касб этади. И. П. Павлов неврастениянинг икки шакли (босқичи)ни ажратди: гиперстеник ва гипостеник. Биринчисида ички тормозланиш жараёни бушашиб таъсирчанлик ошиб қолади, иккинчисида эса тез толиқиш, таъсирчанликнинг бўшашуви кузатилади. Неврозларнинг алоҳида турларини ажратиш (неврастения, ёпишқоқ ҳолатлар неврози ва истерик невроз) И. П. Павлов таълимотига биноан қуйидагича бўлади: бадиий, фикрловчи ва оралик. Неврастения купинча одамларнинг оралиқ кўрини-шидаги вакилларида, истерия бадиий ва ёпишқоқ фикрлар — тафаккур кўринишларида учрайди. И. П. Павлов истериянинг патофизиологик моҳиятини нафақат пўстлоқ фаолиятининг бўшашишидан, балки пўстлоқ ости фаолияти пўстлоқ, фаолиятидан, бирламчи сигнал системаси — иккиламчи сигнал системасидан устунлик қилади, дейди. Ўта кучли руҳий шикасталик, оғир таъсиротдан пўстлоқ тормозланиш ҳолатига тушиб қолади. Истерик беморларининг ўта ҳаяжонли эканлигини, ортиқча таъсиротга берилиши шу билан тушунтирилади. Касаллик белгиларининг истерик мустаҳкамланиши асосида касалликка қайтиш «шартли хуш ёқиш ёки хоҳиш» ётади, шартли рефлекс ҳосил бўлади ва мустаҳкамланиб колади. И. П. Павлов ғояси нуқтаи назаридан ёпишқоқ ҳолатлар невроздаги қўрқишларда доимий ўчоқлардан иборат, етарли даражада индукцион тормозланиш бўлмаганлиги туфайли васваса ҳолатига ўхшайди. Шунинг учун ёпишқоқ ҳолатларда беморларнинг танқидий қараши сақланган бўлади. Ёпишқоқ қарама-қарши хоҳишлар асосида бош мия пўстлоқ ҳужайраларининг ультрапарадоксал босқичи ётади (Е. А. Попов, 1951). Ташхиси. Кўприна ҳолатларда неврозларни, психозларни психотик шаклларидан осонгина ажратиб олса бўлади. Неврозларда ифодали руҳий бузилишлар, масалан, галлюцинациялар, васваса ғоялар, Кандинский — Клерамбо синдроми, интеллектуал мнестик, кататоник, аффектив ва бошқа синдромлар учрамайди. Касаллик психоз касалликлардан фарқли ўлароқ, невроз аломатларида уз аксини топадиган руҳий шикастланиш вазияти билан боғликдир. Психозларга нисбатан қараганда неврозли беморларнинг одоби тартиблидир, неврозлар жамоат тартиби бузилишига, иқтисодий мослашувнинг бирданига узоқ вақт сусайишига олиб келмайди. Ўз холатига танқидий нуқтаи назардан қарайди, касаллик белгиларига ётсираш сезилади. Неврозли беморлар ўз хоҳишлари билан шифокорга мурожаат этадилар. Психозли беморларда атроф муҳитни идрок қилиш ўзгарган, неврозда эса сезги сақланган. Аммо кўпинча неврозларнинг дифференциал ташхисида маълум қийинчиликларга дуч келинади. Бу неврозсимон невротик синдромлар деб номланган синдромлар туфайли бўлиб, бу патопсихологик бузилишларнинг энг кам махсус белгилари хисобланади ва ҳам руҳий (шизофрения, заҳарланиш, инфекцион, органик психозларда), хам неврологик касалликларда учрайди. Неврозга ўхшаган синдромлар кўпинча эндоген (шизофрения) ёки соматик (гипертония касаллиги, юрак, буйрак, жигар, ошқозон-ичак, қандли диабет касалликлари), неврологик (менингитлар, энцефалитлар, бош мия ўсмаси, мия захми, авж олиб борадиган шоллик ва б.) касалликларда намоён бўлишидан олдин юзага чиқади. Неврастеник ёпишқоқ ва истерик бузилишлар бор, аммо ташқи кўриниш руёбга чиқиб шизофрениянинг махсус аломатлари намоён булмасдан ривожланиши мумкин. Юқорида келтирилган фикрларга асосан неврозсимон ҳолатларда уларни баҳолаш учун эҳтиёткорона ва ўйлаб иш тутмоқ лозим. Ташхисни аниқлаштириш учун кўпгина анамнестик маълумотлар, узоқ кузатиш, қунт билан соматик ва неврологик ҳамда тажрибагоқ (лаборатор), рентгенологик, электрофизиологик текширишлар олиб бориш лозим бўлади. Ташхис қўйишда органик, инфекцион, интоксикацион психозларда қисқа ўтувчан психоз, онг ўзгариш даври, аста-секин кўпайиб борувчи астения, интеллектуал-мнестик хотиранинг саёзлиги, руҳий фаолликнинг сўниши (мушоҳада ва танқиднинг камайиши), бош миянинг ўчоқли зарарланиши бўлиб ўтиши мумкинлигини унутмаслик керак. Психоорганик кўринишдаги ўзгариш, ривожланишга мойиллик невроз йуқлигини аниқлашга имкон беради. Шу принципларга асосан неврозлар соматик касалликлардаги неврозсимон синдромлардан фарқ қилинади. Кўпинча клиник кўринишида ёпишқоқ бузилишлар бўлган шизофрения билан дифференциал диагноз ўтказишга тўғри келади. Фикри тарқоқ обсессиялар, ёпишқоқ, маъносиз донишмандлик, неврозларга камроқ хос бўлиб, кўпинча шизофренияда кузатилади (А. В. Снежневский, 1970). Ёпишқоқликнинг аста-секин системалашувида ёпишқоқликнинг мантиқан ишларга ва ҳаяжон кўринишларининг бир хиллиги, уларнинг амбивалентли қаттиқлиги, касаллик клиник кўринишининг мураккаблашуви кузатилади, уларнинг психопатологик кўринишида узоқ вақт неврозсимон симптоматика устунлик қилади (неврозсимон шизофрения—Р. А. Наджаров, 1969). Ажратиб олишнинг мураккаблиги неврозсимон шизофренияда оғир салбий ўзгаришлар, руҳий чекиниш белгилари бўлиши билан оғирлашади. Неврозларда фобиялар нисбатан мономорф—бир хил кўринишга эга бўлади. Шизофренияда эса турли кўринишга эга, узгарувчан бўлади, пировардида яна ҳам кенгайиши мумкин. Неврозлардаги фобиялар аниқ ва руҳий тушунарли бўлгани ҳолда шизофрениядаги қўрқув абстракт, турли-туман, кўпинча беъманидщз. Сабабсиз, далилсиз қўрқув, ноаниқ ҳавотир натижасида ўткирхуруж пайдо булиши шизофрения ҳақида уйлашга асос беради. Шизофренияга жуда характерли бўлган руҳий патологик полиморфизм неврозлар учун хос эмас. Бундан ташқари, психоген ёпишқоқликларга қарши ўлароқ, шизофренияда айниқса ҳаракат бузилиши ёпишқоқлиги касаллик ривожланган сари стереотип бўлиб боради, тобора ғалати ритуал (одат)ни эслатувчи системага айланиб, монотон ва бир хил кўринишдаги қайғуришга айланиб, ҳар замонда бемор қотиб қолади. Невроз билан оғриган касаллар руҳий пайдо бўлган ёпишқоқ сезгиларни ўзлари учун бегона биладилар ва улар билан курашишга ҳаракат қиладилар, шизофренияда эса руҳият ўзгарган сари бу сезгилар бегона бўлиб қолади, уларга нисбатан тинч ўйлаш муносабати пайдо бўлади. Бундан ташқари, руҳий жароҳат асосида чарчашдан, кучланишдан келиб чиққан ёпишқоқ, ҳолатлар неврозга нисбатан узоқ давом этмайди, беморни шикастлаётган вазиятлардан фориғ қилинганида касаллик енгил кечиши мумкин. Агар клиник кўринишда гомоцид мойиллик билан кечувчи ёпишқоқ ҳолатларнинг хуруж сифатида бўлиши устунлик қилса (гомоцидомания— ўлдириш, ёпишқоқ фикр ҳосил бўлиши, доимо қўрқув бўлиш ҳолати), бундай ҳолатларни эпилепсиянинг руҳий эквивалентлари билан солиштириб аниқлаш лозим бўлади (А. В. Смулевич, 1983). Истероневротик белгилари бўлган невротик ҳолатларни кам градиентли шизофрения билан солиштириш ва аниқлаш лозим бўлади. Касалликнинг процессуал табиати ҳақида ўзга невротик кўринишларни ва шахснинг шизофреник ўзгаришидан клиник кўринишнинг ўзгариши гувоҳлик беради ҳамда истерия кўринишининг, баъзан психопатологик куринишлари: истерик стигмаларнинг қўполлиги, ташқи ҳолат билан алоқа йуқлиги ва истерия учун хос бўлган атрофда бўлаётганларда аффектнинг бой модуляцияси ва жонли реакциялар билан ажралиб туради. Даволаш. Неврозларни даволаш комплекси дифференциаллашган бўлиб, руҳий, руҳий-фармакологик дори-дармонлар ва умумий қувватловчи доридармонларни ўз таркибига олган бўлиши керак. Бунда касаллик босқичини ва етакчи невротик синдромни ҳисобга олиш керак. Неврозларни даволаш руҳий таъсирот берадиган омилларни аниқлаш ва уларни йуқотишдан бошланади. Баъзида шунинг ўзи неврознинг кейинги ривожини тўхтатишга кифоя қилади. Кўпинча таъсирот таъсир доирасидан чиқариш, дам олиш, умум қувватловчи (ви-тамин, физиотерапевтик муолажалар ва б.) дори-дармонлар ёрдамида амбулатория шароитининг ўзидаёқ муваффақиятли даволашга эришиш мумкин. Руҳий шикаст берадиган вазиятни йўқ килишнинг имкони бўлмаса, шу вазиятга беморга турли руҳий даволаш йуллари билан таъсир этиб, муносабатини ўзгартириш керак. Иқтисодий чоралар катта аҳамиятга эга, чунки улар жанжалларни, шикастловчи ҳолатга келтирувчи ва шикасталик чақирувчи омилдир, шунга кўра беморни шу вазиятлардан фориғ қилмоқ лозим бўлади. Даволашнинг бошида, оғирроқ ҳолатларда, айниқса ҳавотирлик, қўрқув, зўриқиш, кайфият ёмонлиги, невроз ҳолатларда, беморни стационарда даволаш талаб қилинадиган ҳолларда руҳий таъсир этувчи фармакологик даволаш лозим бўлади. Руҳий таъсир этувчи дори-дармонларни эрта қўллаш руҳий даволаш имкониятини сезиларли оширади. Ўткир ва сурункали ҳолатларни дори-дармон билан даволашда руҳий фармакологик дорилардан фойдаланиш ва қўллаш услубида муҳим фарқлар бор. Хавотирли, қўрқув ҳиссиётлари билан ўзига-ўзи қасд қилиш белгилари билан бошланиши ўткир невротик ҳолатларда, яъни полиморф невротик белгиси бўлган ҳолатларда даволаш нафи препаратларнинг руҳий троп фаоллиги билан белгиланади. Шундай ҳолатларда транквилизаторлардан феназепам, ативан, бензодиазепин ҳосилалари (томчилаб қуйиш мақсадга мувофиқ) хамда нейролептиклар (стелезин, хлорпротексен, эглонил, лепонекс) кичик дозаларда яхши натижалар беради. Неврастенияларда бошланғич босқичларида транквилизаторлар (седуксен, элениум, тазепам, эуноктин, фенозепам, мебрамат, триоксазин ва б.) берилиб, сўнгра руҳий стимуляторлар берилиши (сиднокарб, синдофен) максадга мувофикдир. Неврастениянинг гиперстеник боскичида элениум, седуксен, бромидлар, валериана эритмаси ва бошқалар тайинланади. Транквилизаторлар билан биргаликда антидепрессантлар (амитриптилин, пиразидол) ва нейролептик дори-дармонлар (терален, меллерил) оз микдорда қўлланилади. Неврастениянинг гипостеник босқичида астения ортиқчароқ бўлганда умум қувватловчи дори-дармонлар, шу жумладан витаминлар, инсулиннинг бўлиббўлиб бериладиган дозаси (4—8—12—20 бирлик), транквилизаторлар, стимуляторлар (сиднокарб, центедрин ва б.), ноотроплар (ноотронил, аминалон)дан фойдаланилади. Яна юмшок, таъсир этувчи руҳий активловчи препаратлар, элеутерококк, хитой лимони спиртли эритмалари, алоэ, ФИБС, АТФ ва бошқалар кўлланилади. Ёпишқоқ ҳолатлар неврозларида уч циклли анти-депрессантларни транквилизаторлар билан қўшиб таййнлаш керак. Истерик невроз бошланишидаёқ нейролептик фенотиазин қаторидаги теранин, сонапакс (меллерил), неулептил ва аминазин қўллаш мақсадга мувофикдир (Н. Г. Шашкова, Т. С. Аванесова, 1983). Неврозларнинг кўринишларидан бири уйқунинг жиддий бузилишида руҳий фармакологик гипнотик хусусиятли препаратлар (эуноктин ёки радедорм, фенозепам, пропазин, терален, хлорпротексин, сонапокс, меллерил) қўллаш тавсия қилинади. Узоққа чўзилган невроз ҳолатларини даволашда препаратларга, ҳатто кучли рухий троп препаратларга ўрганиб қолишни, индивидуал сезгирликни, касалликнинг клиник кўринишини ҳисобга олиш даркор. Шундай ҳолатларнинг клиник кўринишларида кўпинча аффектив бузилишлар етакчи бўлгани сабабли асосий невротик синдромга боғлик бўлган ҳаяжонни босишга йўналтирилган антидепрессант ва бошқа препаратлар даволаш учун танлаб олиниши зарур. Неврозларни даволашда руҳиятга таъсир қилиб даволаш катта аҳамиятга эга. Руҳий даволаш беморнинг аҳволи ва хасталикнинг асосий белгиларига қараб индивидуал ҳолда қўлланилади. Неврозларда кўпгина ҳозирги замон руҳий даволаш услублари — бедорлик ва гипноз ҳолатларида шахсий ишонч суҳбатларидан то жамоа—гуруҳ бўлиб ёки оилавий руҳий даволаш сеансларигача қўлланилади. Одатда руҳий даволаш бемор билан шифокор тўғри алоқа боғлаганда ҳамда радио орқали, зангори экран, магнитофон ёки грампластинка ёрдамида ўтказилиши мумкин. Руҳий терапиянинг бу шакллари одамларнинг катта гуруҳлари билан ишлашда ўзини оқлаган. Буларнинг камчилиги касалдан шифокорга акс алоқанинг йуқлигидир. Руҳий терапия ўз олдига турли мақсадларни қўяди. Биринчи навбатда беморга шикастлайдиган вазият, яъни неврозга олиб келган вазиятнинг аҳамиятини тушунтириш керак. Биринчи навбатдаги вазифа уддаланса, кейингисига ўтса бўлади. Беморнинг стресс ҳолатлар учун мослашувини ошириш лозим. Агар руҳий вазиятларнинг манбаи оилавий муносабатлар бўлса, унда шифокор уларни мўъ-тадиллаштиришга ёрдам бериши зарур (Н. М. Жарков). Неврастенияда кўпроқ рационал руҳий терапиядан фойдаланиш лозим. Имкон қадар беморга ёрдам беришга ҳаракат қилиш, тушунтирибми, маслаҳат биланми юзага келган вазиятни юмшатиш ёки ҳал қилиш лозим. Неврастенияни даволашда тўғри ташкил этилган дам олиш ва меҳнатнинг катта аҳамияти бор. Беморларга иш соатлари орасида дам олишни маслаҳат бериш ва кечаси ишлашни ман этмоқ керак. Ёпишқоқ неврозда гипноз уйқусида таъсир этиш рационал даволаш усули ҳисобланади. Истерик неврозли беморларда руҳий терапия унинг барча турларига яхши таъсир этади. Алоҳида қаттиқ кечадиган ҳолларда беморларни енгил наркотик уйқу вақтида ишонтириш йули билан даволанади. Бунда барбамил, гексенал, пентотал киритилиб, ҳосил бўлган енгил наркотик уйқу вақтида руҳий терапия, ишонтириш, укдириш ўтказилади. Абу Али ибн Сино истерик бузилишларни даволашда этиопатогеник ва комплекс даволашни қўллаган. У қон олиш, сувда чўмилиш, ҳуқна қилиш, ҳайз чақирувчи шамчалар қўйиш, жинсий шаҳватни пасайтирувчи дори моддалар беришни, қизларни «куёвга узатишни», руҳий терапия ўтказишни тавсия қилган. Бу касалликда вино ва спиртли ичимликларнинг салбий таъсири таъкидланган. Неврозларда электр, нур, иссиқ билан даволаш ҳамда санаторий-курортда даволаш усуллари, балчиқ, турли ванна ва сув муолажалари кенг қўлланилаяпти. Даволаш жисмоний тарбияси тавсия этилади, электруйқу, игна билан даволаш ёрдам беради. Очлик билан даволаш хам маълум даражада яхши натижалар беради.