Фармакология
Умумий фармакологияда дори воситаларнинг фармакокинетикаси ва фармакодинамикасининг умумий қонуниятлари берилган. Фармакокинетика1 – бу фармакологиянинг дори моддаларнинг организмга кирити

Умумий фармакологияда дори воситаларнинг фармакокинетикаси ва фармакодинамикасининг умумий қонуниятлари берилган. Фармакокинетика1 – бу фармакологиянинг дори моддаларнинг организмга киритиш йўллари, ундаги сўрилиши, тақсимланиши, заҳираланишини, парчаланиши ва чиқариб юборилишини ўрганувчи бўлими ҳисобланади (II.1-расм). Фармакодинамика2 – бу фармакологиянинг дори моддаларнинг биологик самараларини, шунингдек, уларнинг таъсир механизмларини ва таъсир қилиш жойларини (локализацияси) ўрганувчи бўлимидир. Дориларнинг самараси уларнинг организм билан ўзаро таъсири натижасидир. Шу сабабли, моддаларнинг нафақат физиологик фаоллигини белгиловчи асосий хоссаларига алоҳида эътибор берилади (II, 1-6 бўлимга қаранг), балки таъсирнинг шу моддаларнинг фойдаланиш шароити ва уларнинг ҳаракати йўналтирилган организмнинг ҳолатига боғлиқлиги ҳам ҳисобга олинади (II.7-бўлимга қаранг). Бундан ташқари, фармакотерапиянинг энг муҳим турлари, шунингдек, дори воситаларининг қўшимча ва ножўя таъсирларининг умумий қонйниятлари муҳокама қилинади.1. ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ОРГАНИЗМГА КИРИТИШ ЙЎЛЛАРИ. СЎРИЛИШ Дори воситаларини терапевтик ёки профилактик мақсадларда қўллаш уларни организмга киритиш ёки тана юзасига қўллашдан бошланади. Таъсирнинг ривожланиш даражаси, унинг юзага чиқиши ва давомийлиги уларни киритиш йўлига боғлиқ. Айрим ҳолларда киритиш йўли моддалар таъсирининг хусусиятини белгилайди. Дори воситалари организмга иккита катта йўл орқали киритилади: булар энтерал (меъда-ичак йўли орқали) ҳамда парентерал (меъда-ичак йўлини четлаб) йўллардир. Энтерал йўл орқали дори воситаларини организмга киритишнинг асосан 5 та усули мавжуд бўлиб, улар оғиз орқали, тил остига, лунж ортига (трансбуккал)1 , ўн икки бармоқли ичакка ва тўғри ичакка (ректал) киритишдир. Дори воситаларини оғиз орқали киритиш – (per os), энг кенг тарқалган, бирмунча қулай ва оддий усул ҳисобланади. Бунда дори воситасининг стерил бўлиши шарт эмас. Препаратни беморнинг ўзи, қўшимча тиббий ходимнинг ёрдамисиз препаратни оғиз бўшлиғига қўяди ва маълум миқдордаги суюқлик билан уни ичaди. Бунда айрим дори моддалар (масалан, ацетилсалицил кислота, барбитуратлар ва кислотали хоссага эга бошқа кучсиз электролитлар) қисман меъдада сўрилади2 (II.2-расм). Аммо кўпчилик дори воситалар асосан ингичка ичак орқали сўрилади (абсорбция)3 . Бунга ичаклар шиллиқ қаватининг катта сўрувчи юзаси (тахминан 200 м2 ) ва унинг қон билан яхши таъминланганлиги ижобий таъсир кўрсатади. Дори воситаси дастлаб жигардан бирламчи ўтади ва маълум қисми у ерда фаолсизланади, сўнгра қолган қисми катта қон айланиш доирасига тушиб, керакли жойга таъсир кўрсатади ва иккинчи маротабa жигарга келиб тушади. Бу ҳолда кўпинча жигарда қайта парчаланиш жараёни юз беради ва шундан кейин препаратнинг парчаланиш маҳсулотлари организмдан чиқариб юборилади. Шунинг учун ҳам мазкур усулда дори васиталарини организмга киритишда уларнинг жигардан бирламчи ҳамда иккиламчи ўтишини ҳисобга олган ҳолда тегишли дозаларда тавсия қилиш лозим. Оғиз орқали киритиш усули билан қабул қилинган дори воситалари кўпинча умумий ёки резорбтив таъсир қилиш учун қўлланилади. Баъзи препаратлар эса маҳаллий, яъни фақат меъда-ичак йўлига таъсир қилиш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Дори воситаларини лунж ортига қўйиш – трансбуккал киритиш усули ҳам деб юритилади. Ушбу усул билан киритиладиган дори воситасини оғиз бўшлиғига қўйилиб, лунж ортида тўлиқ эриб, йўқолиб кетгунига қадар шимилади. Улар асосан оғиз бўшлиғи ва ҳалқум касалликларида маҳаллий таъсир кўрсатиш учун қўлланилади. Айрим препаратлар оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати орқали маълум миқдорда сўрилиш хусусиятига эгалар.