13:12 / 24.11.2021

РефракциЯ бузилишлари

Одам 95% информацияни кўз орқали қабул қилади.Рефракция –нур синдириш.Рефракция икки турга булинади: Физик рефракция Клиник рефракция

Оптик системаларнинг нур синдириши-бу физик рефракция
(фотоаппарат, бинокль, линзалар, кўзни оптик системаси. Кўз оптик системаси нур синдиришини тўр пардага нисбатан олинганига- клиник рефракция дейилади. Агарда бош фокус тўр пардада жойлашса – бундай рефракция мутаносиб хисобланади - эмметропия (Еm) дейилади.Агар бош фокус тўр пардага тушмаса – бундай рефракция номутаносиб хисобланади, аметропия дейилади. Аметропия уч хил турга бўлинади. Кўз ўлчамларига нисбатан  оптик системанинг нур синдириш кучи кучли бўлса, бунда параллел тушаётган нурлар тўр парданинг олдида йиғилади.  Бундай номутаносиб рефракция тури  – миопия деб аталади (М). Беморнинг кўриш ўткирлиги узоқ масофага пасаяди. Яқин масофани яхши кўради. 

                                                                     миопияни даволаш ва хақиқий миопиянинг ўсишини олидини олишга қаратилиши лозим.  Қуйидагилар миопиянинг олдини олиш чораларига киради:

1. Миопия билан касалланганларни эрта аниқлаш ва уларни диспансер назоратига олиш, шунингдек мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларни мунтазам мутахассис назоратидан ўтказиб туриш. 

2. Миопияни коррекция қилиш.  Дарсларда болаларга санитар-гиеник холатни яхшилаб бериш (синф хоналари ва дарс столларини яхшилаб ёритиш.)

3.  Болаларни ёшлигидан чиниқтириш.

4. Кўзнинг зўриқишини камайтириш, дарс ва дам олиш вақтини тўғри тақсимлаш.

6. Ўз вақтида хирургик муолажаларни (склеропластика) ўтказиш. Гиперметропия – нур синдириш кучининг камлигидан ёки кўз олмаси ўлчамининг кичиклигидан вужудга келади.  Гиперметропия (дальнозоркость) кучсиз рефракция хисобланади. Агар кўз оптик сиситемаси сатхнинг турли – вертикал, горизонтал ёки бошка эгри йуналишдаги меридианларда нур синдириши турлича, яьни бошқа-бошқа  кучга эга бўлса, бу астигматизм дейилади. бу аккомадациянинг инсон ёши 40 га яқинлашганда пайдо бўладиган ўзгариши, яъни аккомодациянинг сусайишидир. Натижада ўкиш ёзиш ёки бичиш - тикишдек майда машғулотларни бажариш қийинлашиб, кўзойнак тақишга эхтиёж пайдо бўлади.