Корин эпи-, мезо-, гипогастрал сохаларида огрик билан кечувчи касалликоар профилактикаси. Диарея.
энг куп учрайдиган ошкозон-ичак тракти функционал касалликлардан ошкозон таъсирланиш синдроми, аэрофагия, оддий ич котиши, йугон ичак таъсирланиш синдроми ва ут йуллари дискинезиясини ажра
Одатий ич котиш – узок вакт давом этувчи ичак бушамоклигини бузилиши (2 кунда 1 мартадан кам, нажас хажми 100грдан кам, ичак тулик бушаши хиси йук), органик касалликлар билан богланмаган. Оддий ич котиши хамма ичак касалликлардан 10-12% ташкил этади. Нажас купинча йугон ичакни чап яримида тухтаб колади (сигма, reсtum). Купинча тугри ичак ампуласидаги ичак перисталтикасини кучайтирувчи рефлекс бУТТлган. Ич котиши ривожланишига куп факторлар олиб келади, купинча психоген факторлар. Булар купрок неврозли беморлада депрессив холатда, мия кон томирлари атеросклерозида, циклотимияда кузатилади. Коринни пайпаслаганда огриксиз, каттик баъзида нотекис (нажас) сигмасимон ичак аникланади. Ректороманоскопия ва рентгенография функционал ич котишда хеч кандай узгаришлар аникламайди. Ташхис учун ич котиши кучаймасдан узок вакт кечиши, беморнинг яхши умумий ахволи, пархез ва профессионал анамнези катта ахамиятга эга. Давоси куйдагилардан иборат невротик холатларни бартараф килмок, мехнат тузумини тартибга солмок, рационал пархез ва ич сурадиган дори ѐзиб бермок, дефекация акти рефлексини кучайтирадиган – 1 стакан совук сувни оч коринга ичиш, баракали нонушта, дефекация актида кулай холат ( «бургут холати»), уз УТТни ишонтириш, таркибида пектин бор озик овкатлар. Йугон ичак таъсирланиши (бирламчи йугон ичак дискинезияси) – доимий ѐки узгарувчан йугон ичак вазифаси бузилиши (купинча моторли), органик касалликлар сабаб булмаган ва огрик, нормал ич келиши бузилиши, базида шиллик гиперсекрецияси билан характерланади. Касалликни этиологик асоси невроз, эркакларда купрок депрессия, ипохондрия, психастения, аѐлларда - истерик реакциялар, фобиялар, параноид холатлар, гиперреактивлик. Барча беморларда вегетатив нерв системаси дистонияси кузатилади. Клиникада олдинги планга ичак шикоятлари чикади, биринчидан огрик ва ич келиши бузилиши, хамда ичакда шиллик ишлаб чикарилиши кучайши. Огрик синдроми кучи корини пастида босим хисидан коликага ухшаш каттик огрикгача булади, давомийлиги бир неча миндан бир неча кунгача, вакти-вакти билан огрик кучаяди. Огрик коринни пастки квадрантида пайдо булади, баъзан бутун ичакда, белда, кукрак кафасни чап яримига, шу билан баравар коринни кулдираши, шишиб кетиши кузатилади. Кам холларда ичак коликасини буйрак, жигар коликалари билан адаштирадилар, ѐки 12 бармок ичак яра касаллиги билан боглайдилар. Огрик купинча стресс холатлардан ѐки аник овкат истеъмол килгандан кейн пайдо булади. Ич келиши бузилишида купинча ич кетиши кузатилади, кам холларда ич келиши ич кетиши билан алмашиб туради. Сигмасимон ичак таъсирланиши ва спазм сабабли ректороманоскопия и ирригоскопия килиш кийнлашган. Якуний ташхис органик касалликларни, ичак дисбактериозини, аллергик энтероколитни инкор килгандан сунг куйилиши мумкин. Давоси неврозларни бартараф килишга ва олдини олишга асосланади, пархез нажас узгариши характерига караб: кабзиятда – клетчаткага бой овкат, диареяда – тез хазм буладиган овкат, углевод ва клетчатка истеъмол килишни чегаралаш. Сурункали энтеритда ичак сақламаси пассажи ва мотор функцияси бузилиши диярея билан кечади. Диарея ривожланишида 4 та механизм иштирок этади: ичак гиперсекрецияси, ичак бўшлиғида осмотик босимни ошиши, ичак гиперэкссудацияси, ичак сақламасининг утишини бузилиши. Ичак моторикасини бузилиши диарея ривожланишида улкан ҳисса қўшади. Ич кетиши билан шикоят қилган кўп беморларда ичак сақламаси ўтиши тезлашиши ичакнинг перистальтик фаолиятига боғлиқ бўлмай балки асосан ингичка ичакнинг дистал қисмлари моторикаси сусайишига боғлиқ. Ректосигмоид қисм ўзига хос функционал сфинктер ролини ўйнаб, диареяда у бўшашади, етишмовчилиги юзага келади: сигментловчи қисқаришлар тўхташи ѐки сусайиши юғон ичак бўйлаб ахлат пассив харакати ва ―ахлат устунлари‖ хосил бўлади. Кўп беморларда диарея ичак мотор функцияси кучайиши билан кечади. Бу термин билан ахлат ажралишининг сони ортиши(суткада 3 мартадан кўп), ахлатнинг нормага нисбатан миқдорини кўпайиши суюқ келишига Ичак гиперсекрецияси ичакдаги электролитлар баланси бузилиши билан кечади.Секретор диареяга кўпроқ вабо хос.Секретор диарея суюқ ахлат, полифекалия, стеатореей узун углерод занжирли ѐғ кислоталари хисобига, натрия, калия, хлорнинг ахлат билан кўп чиқиши, метаболик ацидоз, ахлатда юқори рН билан кечади . Ичак бўшлиғида осмотик босим ошиши қуйидаги холатларда кузатилади: 1) углеводлар хазм бўлиши ва сўрилишининг бузилиши; 2) сўрилиш бузилиши синдроми; 3) осмотик актив моддалар ичакка кўп тушиши (тузли ич юмшатувчилар, сорбитола). Осмотик диарея ич суюқ келиши, полифекалия, қисқа занжирли ѐғ кислоталар ва сут кислотаси ошиши, электролитларнинг кам миқдорда йўқотилиши, ахлат рН кам ўзгариши. Ичак сақламаси ўтиши тезлашиши гормонал ва фармакологик стимуляторлар; (серотонин, простагландинлар, секретин, панкреозимин, гастрин); транзитнинг невроген стимуляцияси ; ичак эвакуатор фаолияти тезлашиши, ичак бўшлиғи босими ортиши. Бундай холатлар асосан функционал диареяларда кузатилади. Бунда ахлат кам миқдорда, шиллиқ аралаш, эрталаб овқатдан кейин, кўпроқ тўлғоқсимон оғриқлар билан кечади Диареяларни даволаш: диета 4б, аглютенли диета, ичак эубиозини тиклаш; фермент препаратлар, адсорбентлар, қамраб олувчилар, ортиқча органик кислоталарни боғловчи препаратлар; перестальтикани секинлаштирувчи препаратлар; антисекретор препаратлар. Қабзият – бу кам миқдордаги қаттиқ ахлатни қийин ажралиши. Кам ич келиши, дефекациядан кейин ичакни тўлиқ бўшамаганлик хисси, кунига 2-3марта юмшоқ ични келиши – бу нормал, кунига бир неча марта ични қаттиқ келиши хам қабзият хисобланади. Функционал қабзият . Функционал қабзиятни 3 тури фақланади; оддий қабзият; ичак гипокинези билан боғлиқ қабзият; ; ичак гипокинезига боғлиқ бўлмаган қабзият (ичак тасирланиш синдроми).Одий қабзият нисбатан кўп тарқалган бўлиб, сабаби нотўғри овқатланиш, кам харакат хаѐт тарзи, дефекацияга чақириқни босиб туриш, иш шароитини ноқулайлиги, узоқ сафардаги ўрганилмаган овқат истемол қилиш. Доимий дефекацияга чақириқни босиб туриш дискинезия холатига олиб келади, қочонки тўғри ичак ампуласини кенгайишига сезгирлиги ошганда. Ичак гипокенизияси одатда ѐшларда аниқланди.Қабзият болалик ѐки ўсмирлик даврида бошланади ,тўғруқдан кейин , озиш мақсадида ѐки операция мақсадида қатий диета қилганда кучаяди. Текширувлардардан сўнг қабзиятга олиб келувчи органик сабаблар инкор қилингандан кейин овқатланишни узгартириш ва соғлом турмуш тарзи олиб бориш тўғрисида тавсиялар берилади. Орттирилган мегаколон Асосий сабаблари: ич бушаштирувчиларни узоқ қабул қилгандан сўнг бекор қилганда; гипотиреоз; системали склеродермия. Клиника: қоринни сезиларли дам булиши; ректал текширувда – тўғри ичак ампуласини кенгайганлиги ва орқа чиқарув тешиги сфинктери тонуси пасайганлиги; ирригографияда ахлат массаси билан тўлган, кенгайган йўғон ичак аниқланади. Амалий маслахатлар: қабзиятни органик сабабларини инкор қилиш; тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи хақида тавсиялар берилади; ич сурувчи препаратларни узоқ вақт қабул қилмаслик; Қабзиятда нажаснинг тўқ қизил рангли қон билан келиши йуғон ичак ракигаа шубха туғдиради, алвон рангли қон билан келиши геморройга характерли; диуретик қабул қиладиган беморларда гипокалиемия бўлиши қабзиятга олиб келади. Йўғон ичак раки. Кўпроқ 50 ѐшдан ошган эркакларда учрайди ; кеч аниқланиши туфайли ўлим 60%ни ташкил қилади; 70% холларда ўсма тўғри ичакда жойлашади. Хавф омиллари: носпецифик ярали колит; туғма оилавий йўғон ичак полипози; йуғон ичакни сурғичли ўсмаси. Клиникаси:нажаснинг қон ва шиллиқ аралаш келиши ; қабзият баъзан ич кетииши; ичакни тўлиқ бўшамаслик хисси; қоринда нохуш хислар ѐки тўлғоқсимон оғриқлар; орқа чиқарув йули сохасида нохуш сезги; анемия. Ичак девиртикулѐзи катта ѐшларда кўп учрайди (40 ѐшдан катталарда). Унга йўғон ичакни пастга тушган қисмида кўп миқдорда дивертикуллар бўлиши хос.Касаллик сабаби кам клечатка истемол қилиш билан боғлиқ. . Клиникаси: ичак дивертикулези аксарият холларда белгисиз кечиб, қабзият ѐки ич кетиши билан алмашиб туради, гипогастрал соханинг чап томонида оғриқлар кузатилади. Беморлар пальпациияда чап ѐнбош сохасида оғриқларга, кўп миқдорда қон кетишига , ўткир қорин белгилари қўшилишига шикоят қилишади.Асоратлари: абсцесс, дивертикул перфорацияси, перитонит, ичак тутилиши, оқмалар хосил бўлиши . Қонда лейкоцитоз, ЭЧТ ни ошиши кузатилади. Ташхис қўйиш учун ректороманоскопия, колоноскопия, ирригоскопия ўтказиш лозим. Сурункали колит – Йўғон ичакни сурункали яллиғланиши. Клиникасии: қабзият ва ич келишини алмашиб келиши, ичакни тўлиқ бўшамаслик симптоми, ѐлғон чақириқлар, қоринда оғриқ, метеоризм, анорексия, полигиповитаминоз, анемия. Даволаш: механик химояловчи пархез, кам тез-тез овқатланиш, кенг спектрли антибиотиклар, сульфаниламидлар, бифидумбактерия ва ичак таѐқчаси лиофилизирланган култураси, яққол ифодаланган метиоризмда активлашган кўмир берилади Ичакни яллиғланиш касалликлари — бу икки касалликни умумий — носпецифик ярали колит (НЯК) ва Крон касаллиги. НЯК 100 мингдан 25-50 тасида учрайди, Крон билан эса — 5-15. НЯК каби Крон касаллиги хам даврий рецидивланиб кечиши хос. Актив фазасида ѐки қўзиш даврида яллиғланиш , ѐндош симптомлар кузатилади, ремиссия даврида эса симптомлар тўлиқ йўколади ѐки сусаяди. Ичак яллиғланиш касалликлари. Ичакни яллиғланиш касалликлари сурункали рецидивланувчи касаллик бўлиб (аниқроғи узоқ давом этувчи), бу эса қўзиш ва ремиссия даврларини алмашиниб келиши мумкинлигини кўрсатади. Симптомлар табиати МИТни қай даражада зарарланганидан келиб чиқади, улар енгил ва оғир бўлиши мумкин. Улар кўпинча қуйидагилардан иборат: Қориндаги спазм ва оғриқ. Тилдаги кулранг – хира караш. Қонли ич кетиш. Дефекацияда қийналиш. Лихорадка. Иштаханинг йўқолиши. Вазнни йўқотиш. Анемия (Қон йўқотиш билан боғлиқ). Ичакни яллиғланиш касалликларини асоратига қуйидагилар киради: Массив ярали қон кетиш . Ичак перфорацияси (ѐрилиши). Стриктуралар ва обструкциялар: Крон касаллиги билан бўлган беморларда стриктуралар яллиғланиш табиатига эга, ва фиксацияланган ѐки фиброз (чандиқларни пайдо бўлиши) стриктуралар эндоскопик ѐки бошқа хирургик аралашувларни талаб қилиши мумкин. Язвали колитда кўндаланг чамбар ичакни стриктуралари бўлганда хавфли ўсмалар тўғрисида ўйлаш керак. Фистулалар (нотабиий тешиклар) ва перианал соха касалликлари; кўпроқ Крон касаллигида учрайди, асосий даволаш усулларига турғун , кўпрок оператив аралашувни талаб қилади. Рецидив бериш эхтимоллиги юқори. Токсик мегаколон (Йўғон ичакни ўткир нообструктив кенгайиши). Хаѐтга хавф солувчи ярали колитни асорати, бунда шошилинч операция керак. Бахтга камроқ учрайди. Малигнизация (ѐмон сифатли бўлиш). Ярали колитни ташхисидан 8-10 йилдан кейин ракка айланиш хавффи ўта йуқори, умумий популацияга нисбатан, Крон касаллигини йўғон ичакни зараланиши билан кечганда хавффи аналогик. Ингичка ичакни хавфли ўсмаларини келиб чиқиш хавффи кўпроқ Крон касаллигида ошади. Бошқа асоратлари: ВЗК билан бўлган беморларни айримларида ичакдан ташқари ѐки экстраинтестинал асоратлари кузатилиши мумкин. ВЗК билан бўлган беморларда артритлар, тери зарарланиши, кўз , жигар, буйрак яллиғланиши, хамда остеопороз ривожланиши мумкин. Энг кўп ичакдан ташқари асоратга артритлар киради. Кўпроқ кўз, тери бўғимлар зарарланиши билан бирга келади. УАШ тактикаси. - Тор мутахассисга юбориш. ВЗКни даволашдаги мақсад аномал яллиғланиш жараѐнини бостириш, бу симптомларни йўқотиб, ичакни тўқималарини қайта тикланишига олиб келади. Симптомлар назоратга олингандан сунг , даволаш қўзғалишни камайтиради ва ремиссияни (рецидивга қарши даво) ушлаб туришга қаратилади. Ичакни яллиғланишли касалликларида этапли ѐндошиш кузатилади. Биринчи навбатда агрессив дорилар қўлланилади (минимум ножўя таьсирлари билан). Агар улар ахволни енгиллаштирмаса , кучлироқ дориларга ўтилади.