11:19 / 24.11.2021

Endokrinologiya

Endokrinologiya (endo... va yun. kppet — ajratish va ...logiya) — klinik tibbiyotning bir sohasi. Ichki sekretsiya bezlarining tuzilishi, rivojlanishi va funksiyalarini, ular ishlab chiqaradi

Эндокрин безлар функциясини назорат қилувчи ва координацияловчи МАТ(марказий асаб тизими)нинг муҳим қисмларидан бири гипоталамус бўлиб, унда аденогипофиз гормонларининг синтези ва секрециясини бошқаришда қатнашувчи нейросекретор ядро ва марказлар жойлашган.Гипофиз — понасимон суяк турк эгарчасининг гипофизар чуқурчасида жойлашган ички секреция бези (3-расм). Диафрагма билан қопланган турк эгарчаси — гипофизнинг гипоталамус билан боғловчи оёқчалари ўтадиган қаттиқ мия пардаси тешиги тармоғи. Гипофиз массаси 0,5- 0,7 г, ўлчами 1,3x0,6x1,0 см.Гипофизнинг асосан икки бўлаги фарқланади: олд бўлак (аденогипофиз) – безнинг 70 % вазнини ташкил қилади ва орқа (нейрогипофиз)бўлак.

Аденогипофиз асосан уч хил без ҳужайраларидан иборат: хромофиллар гуруҳини ҳосил қилувчи ацидофил ва базофил ҳужайралар ҳамда хромофоблар. Ацидофил (эозинофил) ҳужайралар гипофиз олдинги бўлаги ҳужайраларнинг 30—40 фоизини ташкил қилади. Гормон ишлаб чиқарилишига кўра ацидофиллар икки типга бўлинади: ўсиш гормонини (ЎГ) ишлаб чиқарувчи соматотрофлар ва пролактин ажратувчи лактотрофлар. Базофиллар ҳажмига кўра ацидофиллардан катта бўлиб, аденогипофиз ҳужайраларининг 10 фоизини ташкил қилади. 3 хил типдаги базофил ҳужайралар тафовутланади: I тип — тиреотроп гормон (ТТГ) ишлаб чиқарувчи тиреотрофлар, II тип — АКТГ-ишлаб чиқарувчи кортикотрофлар ва III тип — икки хил гормон - фолликулостимулловчи (ФСГ) ва лютеинловчи гормон (ЛГ) ишлаб чиқарувчи гонадотрофлар.