11:03 / 24.11.2021

Gematologiya

Gematologiya (gemo... va ..logiya) — qon va uni ishlab chiqaradigan koʻmikning tarkibi, funksiyalari, kasalliklari xaqidagi fan.

To'liq qonni hisoblash (CBC)o'z ichiga oladi:
  • Oq qon tanachalari (WBC)
  • Qizil qon tanachalari (RBC)
  • Trombotsitlar soni

  • Gematokritning qizil qon tanachalari hajmi (HCT)
  • Gemoglobin kontsentratsiyasi (HB). Bu qizil qon hujayralarida kislorod tashuvchi protein.
  • Differentsial oq qon soni
  • Qizil qon tanachalarining ko'rsatkichlari (o'lchovlar)
Anemiyani, qonning ayrim saraton kasalliklarini, yallig'lanish kasalliklarini tashxislashda, qon yo'qotish va infektsiyani kuzatishda
Trombotsitlar soni (odatda CBC qismi sifatida amalga oshiriladi) Qon ketish va qon ivishining ayrim turlarini tashxislash va / yoki kuzatib borish
Protrombin vaqti (PT) Qisman tromboplastin vaqti (PTT) Xalqaro normallashtirilgan nisbat (INR) Qon ketishi va pıhtılaşma buzilishlarini baholash va antikoagulyatsiya (antiklotting) davolashni kuzatish

Suyak iligi biopsiyasi umuman olganda keng tarqalgan sinov emas, ammo gematologlar uchun keng tarqalgan sinovdir. Bu kasallikning ko'p turlari uchun tahlil qilish uchun suyak iligi hujayralarini olishni o'z ichiga oladi.ТЕМИР ТАНҚИСЛИГИ КАМҚОНЛИГИ Аниқланиши Темир танқислиги камқонлиги (ТТК) – организмнинг патологик ҳолати бўлиб, организмга темирнинг кам тушиши, кам ўзлаштирилиши ёки патологик кўп йўқотилиши туфайли темир танқислиги кузатилади. 1. Беморларни ажратиб олиш Протокол дастури бўйича даво ташҳис қўйилиши билан бошланади (ЖКТ 10классификациясига мувофиқ). 2. Таснифи Оғирлик даражасига қараб: -Енгил даража,гемоглобин 119 г/л дан -91г/л гача -Ўрта оғир даража, гемоглобин 90-70 г/л гача -Оғир даража, гемоглобин 69 г/л ва ундан паст Ранг кўрсаткичига қараб 3 турга бўлинади: -нормохром – РК = 0,85 – 1,05 (ўткир постгеморрагик, гемолитик, гипопластик камқонлик) -гипохром – РК< 0,85 (темир танқислиги камқонлиги, сидеробласт, талассемия) -гиперхром – РК> 1,05 (В12 – танқислиги, фолат кислота танқислиги, апластик камқонлик) 3. Темир танқислигини (ТТ) оғирлик даражасига қараб баҳолаш мезони Прелатент темир танқислиги (ПТТ), бунда депода темир заҳираси камаяди. Бу даврда ТТ ва ТТК нинг клиник белгилари кузатилмайди, қон зардобида ферритин кўрсаткичи пасайишига қараб ташҳис қўйилади. Гемоглобин, зардобдаги темир, трансферрин кўрсаткичлари меъёрда бўлади. Қон зардобининг темир микроэлементини боғлаш ҳусусияти ошади. Латент темир танқислиги (ЛТТ), бундан ферритиндан ташқари, қон зардобида ва тўқималарда темир камаяди, бу сидеропеник синдром ривожланишига сабаб бўлади. Қон зардобида ферритин, темир, трансферрин рецепторлари ва трансферринни темир билан тўйиниши фоизи кўрсаткичлари пасайиши, трансферрин кўтарилишига асосланиб ташҳис қўйилади. Гемоглобин кўрсаткичлари меъёрда бўлади. Темир танқислиги камқонлиги (ТТК), бунда юқорида қайд этилган кўрсаткичлардан ташқари, гемоглобин кўрсаткичлари ҳам камаяди. Гемоглобин кўрсаткичи ўзгаришига қараб ТТК нинг 3 та даражаси ташҳисланади - енгил, ўрта, оғир. 4. Ташҳислаш мезонлари: А). Анамнези Б). Камқонлик ривожланишининг сабаб ва омиллари. Катталар учун бу: -рационал овқатланмаслик -гижжа инвазияси -сурункали қон йўқотишлар -нотўғри овқатланиш билан кечадиган юқори жисмоний ҳаракат -нотўғри овқатланиш билан кечадиган баланд ақлий ҳаракат -темир сўрилишининг ингибиторларини кўп ва промоторларнинг кам истеъмол этилиши. Болалар учун юқорида қайд этилганларидан ташқари қуйидаги омиллар ўрин тутади: -ҳомиладорлик даврида онасида камқонлик -чала туғилиш -туғилгандаги кичик вазн -она сути берилмаганлиги -қўшимча овқатларнинг кеч берила бошланиши В) Темир танқислигини кўрсатувчи камқонликнинг клиник белгиларини аниқлаш, айниқса сидеропеник синдром, қуйидагиларни ўз ичига олади: -ҳид ва таъм сезишнинг бузилиши – picachlorotica (мел, тупроқ ва б. таъми ёқади, бўёқ, ацетон, зах, бензин, метро ва б.ҳиди ёқади); -тирноқлар ўзгариши – койлонихия, тирноқлар ингичка, мўрт, чизиқ тортилган кўринишга эга бўлади; -дисфагия, қизилўнгачдан овқат ўтиши қийинлашади; -тери ва шиллиқ қаватларнинг трофик ўзгариши, тери, шиллиқ қаватлар, сочларнинг қуриши. Узоқ вақт давомида ТТК даволанмаса, у ОИТ шиллиқ қаватлари атрофияси, анацид гастрит, дуоденит, колитга олиб келади. Г). Қон таҳлили: -гемоглобин, эритроцит миқдори -эритроцитларнинг морфологик ўзгариши -ранг кўрсаткичи -эритроцитларнинг ўртача диаметри -гемоглобиннинг эритроцитдаги ўртача концентрации -эритроцитларнинг ўртача ҳажми -ретикулоцитлар миқдори -гижжа тухумларини аниқлаш учун копроскопия текшируви -қон зардоби таҳлили: -темир ва ферритин концентрацияси -қоннинг умумий темир боғлаш қобилияти -трансферриннингтемир билан тўйиниши коэффициенти ОВП да ўтказиладиган минимал лаборатор текширувлар -бемор кўриги, анамнез йиғиш; -гемоглобин, эритроцит миқдорини аниқлаш; -эритроцитларнинг морфологик ўзгаришини аниқлаш; -ранг кўрсаткичини аниқлаш; -гижжа тухумларини аниқлаш учун копроскопия текшируви.Темир танқислиги камқонлигининг оғирлик даражасига қараб базис терапияси: ТТКнинг енгил даражаси, асоратлар ҳисобга олинмаган ҳолда: Ташҳис мезони: гемоглобин нормадан паст 91г/л гача; гипохромия; сидеропеник синдром; Терапия: -Эритропоэзни стимулловчи воситалар перорал (2 ёки 3 валентлик темир препарати), суткасига 60 мг; -беморни дегельминтизацияси; -темир билан бойитилган ун маҳсулотларининг истеъмол этилиши; -озиқ-овқатлардан темир ингибиторларининг чиқарилиши; Терапиянинг давомийлиги:гемоглобин тикланишига 1 ой, темир заҳираси тикланишига 3 ой, ҳаммаси бўлиб 4 ой. ТТКнинг ўрта даражаси, асоратлар ҳисобга олинмаган ҳолда: Ташҳис мезони: гемоглобин 90-70 г/л; гипохромия; сидеропеник синдром; Терапия: -Эритропоэзни стимулловчи воситалар перорал, парентеал; -беморнинг дегельминтизацияси; -темир билан бойитилган ун маҳсулотларининг истеъмол этилиши; -озиқ-овқатлардан темир ингибиторларининг чиқарилиши; Терапиянинг давомийлиги: гемоглобин тикланишига 2 ой, темир заҳираси тикланишига 3 ой, ҳаммаси бўлиб 5 ой. Парентерал қўллаш учун кўрсатмалар, оғирлик даражасини ҳисобга олинмаган ҳолда: перорал препаратлар қўлланилишининг мумкин бўлмаган ҳолатларида, диарея, жарроҳлик, қон кетишлар, терапиянинг тезкорлиги. Камқонликнинг темир танқислилиги лаборатор тасдиқланганидан кейин, темир препаратларининг парентерал қўллашга рухсат этилади. Шифохонада даволаниш учун кўрсатмалар: бемор ҳолати ўрта ёки оғир даражада, гемотрансфузия зарур, ёки темир препаратларини парентерал қўлланилиши. ТТКнинг оғир даражаси, асоратлар ҳисобга олинмаган ҳолда: Ташҳис мезони: гемоглобин 69 г/л дан паст; гипохромия; сидеропеник синдром; терапия даврида беморнинг умумий ҳолати ҳимобга олинади ва ҳар бир беморга индивидуал қаралади. Бемор ҳолати оғир бўлса ва эритропоэзни стимулловчи воситалар парентерал қўлланилиши мумкин бўлмаса эритроцитар масса гемотрансфузияси тавсия этилади; бемор ҳолати оғир бўлса ва эритроцитар масса гемотрансфузияси имкони бўлмаса, Эритропоэзни стимулловчи воситалар парентерал қўлланилиши тавсия этилади; бемор ҳолати ўрта оғир бўлса ва у госпитализацияга муҳтож бўлмаса темир препаратлари перорал қўлланилиши мумкин.