11:46 / 22.11.2021

ДЕРМАТОВЕНЕРОЛОГИЯ

Дерматология тери касалликлари ҳақидаги фан бўлиб соғ ва патологик ўзгарган терининг ту-зилиши, функциясини, тери ва ички аъзоларининг турли патологик ҳолатлардаги ўзаро муносабати-ни, ҳар хи

Тери – инсон танасини қоплаб турувчи аъзо. Терида морфофункционал ягона ҳолатда бўлган ва шартли равишда уч қават: эпидермис – тери пўстлоғи, дерма – асосий тери ва гиподерма – тери ости ёғ қаватлари тафовут этилади.Терининг рецептор функцияси катта аҳамиятга эга. Тери ташқи ва ички муҳит орасидаги барьер аъзо ҳисоблангани учун ҳам турли хил таъсиротларга учрайди. Тери марказий ва вегетатив нерв системалари орқали иннервацияланиб, сезувчи рецептор майдони ҳисобла­нади. Терида турли хил кўринишдаги нерв охирлари мавжуд: дарахт шохисимон тармоқли, тугунчали. Улар тер, ёғ безлари, соч фоллику­ла­лари ва томирларни иннервация қиладилар, булардан ташқари ўзига хос капсулалар, таначалар ва нерв охирларига эга. Терининг асосий нерв тутами тери ости ёғ қаватида жойлашган.

Тери организмнинг ташқи қоплами ҳисобланиб, бир қатор мураккаб физиологик вазифаларни бажаради. Тери моддалар алмашинувида фаол иштирок этади, асосан, сув, минерал, ёғ, углевод, витамин ва энергия алмашувларида. Тери организмнинг ҳаёт жараёнида иштирок этиб, бир қатор зарур вазифаларни бажаради: иммун, ҳимоя, секретор, нафас олиш-чиқариш, резорбцион, терморегулятор, рецептор, алмашинув ва бошқа.

Ҳимоя функцияси – терининг тўсиқ хусусияти турли механик, нур, микроорганизмлар таъсиридан терини ва бутун организмни ҳимоя қилади. Терининг қуриб қолишидан – унинг зич муғуз қавати сақлаб туради. Муғуз қават кучсиз жисмоний ва кимёвий таъсирларга чидамлидир. Турли микроблардан ҳимоя қилиш – муғузланиб, кўчиб турувчи эпителий, тер ва ёғ безлари секретлари ажралиши ҳисобига амалга оширилади. Теридаги кислотали-чучук сув-ёғ пардаси эвазига стериллаш ва бегона моддаларнинг сўрилишини тўхтатиш хусусияти бор. Бу сув-липид мантияси бир вақтнинг ўзида микроорганизмларнинг киришига тўсқинлик қилиб, қуйи молекуляр ёғ кислоталари патоген флоранинг ўсишига йўл қўймайди.

Ультрабинафша нурларини ютиш хусусиятига эга бўлган меланиннинг терида бўлиши ҳисобига тери организмни қуёш нурининг жароҳатловчи таъсиридан сақлайди.

Нафас олиш-чиқариш ва резорбцион функцияси. Терининг резорбцион хусусияти ёғ-соч фолликулалари функционал фаоллигига, сув-ёғ мантияси ҳолатига, муғуз қаватининг пишиқлигига боғлиқ. Кафт-товон териларида физиологик гиперкератоз мавжудлиги ва ёғ-тер безлари йўқлиги ҳисобига резорбцион хусусияти кучсиздир.

Тер-ёғ безлари кўп бўлиб, муғуз қават кам ривожланган соҳаларда терининг резорбцион хусусияти яхши кечади: (дорилар сурилади) ёғларда эрувчан дори моддалари – йод, димедрол, резорцин, салицил кислотаси ва бошқалар. Тери орқали кислород сўрилиши ва карбонат ангидрид ажралиши жуда оз миқдорда кузатилади.

Терморегулятор функцияси. Тана ҳароратини доимийлигини таъ­минлаш, адаптацион механизмлари турли-тумандир. Эпидермис муғуз қавати иссиқлик узатиш хусусияти пастлигидан ташқари, дерма ва гиподерманинг толали субстанциялари ҳам сезиларли аҳамиятга эга. Янада сезиларли аҳамиятга эга бўлган қон лимфа айланиш ва тер-ёғ безлари ажратув хусусиятларидир.

Терининг секретор функцияси. Бу функция кератиноцитларнинг секретор фаолияти, иммунорегулятор ҳужайралар ҳамда тер-ёғ безлари фаолияти ҳисобига амалга ошади. Ёғ безлари тери ёғини ишлаб чиқаради, унинг таркибида ёғ кислоталари, холестерин эфирлари, алифатик алкоголлар, кам миқдордаги углеводород, озод холестерин, глицерин ва кам миқдорда азот ва фосфат бирикмалари кузатилади. Ёғ бези секрети, асосан, суюқ, ярим суюқ модда ҳолида бўлади. Тери сатҳига ажраб тер билан аралашиб, тери ёғи юпқа парда сув – липид мантиясини ҳосил қилади, бу эса бактериоцид ва фунгистатик таъсирга эгалиги билан терини ҳимоя қилади.