11:27 / 22.11.2021

Ftiziatriya

Дунёда ҳар йили 8 - 10 миллион одам туберкулёз билан касалланади Туберкулѐз ХХI асрда ҳам дунѐда жиддий тиббий ва ижтимоий муаммо бўлиб қолмоқда, бу касалликни ривожланишида турли хил фак

Микобактерия классификацияси. Mycobacteriaceae оиласи, Actinomycetales қатори, Mycobacterium тури. Туберкулѐз қўзғатувчисини 1882 йилда Р.Кох аниқлаган. 1975 йилда бу турга 30 вакил, 2000 йилда 100 га яқин вакил аниқланди. Туберкулѐз қўзғатувчи микобактериялар М. tuberculosis остида бирлаштирилади, Уларга М. tuberculosis, M. bovis, M. bovis BCG, M. africanum, M. microti, M. сanettii киради. Охирги йилларда яна M. pinnipedii, M. caprae турлари аниқланди. Бошқа микобактериялар нотуберкулѐз микобактерияларига киритилади (НТМБ).Эпидемиологик маълумотларга қараганда Мicobacterium tuberculosisни энг асосий юқиш йўли бу аэроген йўл хисобланади. Зарарланмаган тери, шиллиқ каватлар, шу билан бирга юқори нафас йўллари ва бронхиал дарахт организмни мукоцилиар барьер, хужайра ва гуморал иммунитет механизмлари хисобига М. tuberculosisдан химоя қилади. Кўп микдорда ТБ микобактерияси зарарланган тери орқали ўтади ва тери остини зарарлайди. ТБ микобактерияси манбаи нафас йўллари ТБ билан хасталанган (ўпка, бронх, халқум) беморлар хисобланади. Бемор йўталганда, гапирганда, аксирганда, куйлаганда хавога турли хил оғирликдаги ТБ микобактериси тутувчи балғам бўлакларини тарқатади. Аэрозол зарраларини ўлчамига қараб тезда ерга тушиши ѐки 5-10 микронли майда зарралар эса дархол хавода қуриб қолади, булар узоқ муддат (сутка, йиллаб) хавода сақланиб қолади. Шундай килиб, 1 микробни хавода ўтириш тезлиги 2 мм/мин ѐки 3 м/суткани ташкил қилади. Шу билан бирга инфекцион аэрозол катта заррачалари эса аэродинамик ва иннерция физика қонунларига асосланган холда тўқима юзаларига, нафас йўлларига, трахея, бронхлар юзасига тушади ва мукоцилиар механизм билан чиқарилиб ташланади. Фақатгина 5-10 микрон ўлчамли аэрозол заррачаларигина бронхиал дарахт – алвеолаларигача етиб бориши мумкин ва ТБ микобактерияси иммунитет омиллари таъсир қила олмайдиган алвеоляр макрофаглар ичига кириб олади, бу инсон организмини инфекцияланиши ва кейинчалик касаллик ривожланишига олиб келиши мумкин. Каттароқ заррачалар эса жихозлар, кийим, чойшаблар устига ўтиради ва булар эпидемиологик хавф туғдирмайди, чунки 1-10 микронгача бўлган заррачалар реаэролизацияси учун кўп микдорда энергия сарфланади. 1-3 аэрозол таркибидаги 1-10 та ТБ бактерия инсон организимини зарарлаб, ТБ касаллигини ривожлантириши мумкин.ТБ билан касалланиш ва зарарланиш хавф омиллари қуйидагилардан иборат:  Аэрозол инфекцион таркиби;  Мулоқот давомийлиги;  Макроогранизм иммун холати. Кўп миқдорда бактерия ажратувчи беморлар кам хаво айланадиган жойларда ва кўп микдорда бактерия ажратувчи беморлар (балғам йиғиш ва индукцияси, ингаляция, фистулалар ишловида, трахея интубацияси ва экстубациясида, бронхоскопияда, аутопсияда) инфекцион воситаларни лаборатор шароит ишловида хам хаводаги аэрозол инфекцион таркиби юкори бўлади. ТБ микобактерияси тарқалиш хавфи юқори бўлган жойлар: – Тиббий муассасалар; – Одамлар кўп тўпланадиган жойлар; – Уй хўжалигида. Тиббиѐт муассасалари, даволаш-профилактик муассасалари ва лабораторияда инфекцион агент тарқалиш хавфини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида бошқа мавзуларда тўлиқ айтиб ўтилган. Харбий казармалар, ахлоқ тузатиш колониялари, умум турар жойлар, қариялар уйларида ва бошқа жойлар омма кўп йиғиладиган жойлар хисобланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорати остидан ташқарида бўлган муассаса бошқармаларини қатъий назоратга олиш зарур. Омма кўп йиғиладиган жойларда, казармаларда, ахлоқ тузатиш колонияларида ахоли сонини камайтириш ТБ микобактерияси тарқалишини олдини олади. ЖССТ маълумотларига кўра, қамоқхона ва қисқа муддат озодликдан махрум қиладиган муассасаларда ТБ микобактерияси трансмиссияси юқорилиги аниқланган. Ёпиқ муассасаларда инфекцион назорат ташкил қилинмаганлиги ва ТБ микобактерияси текширилмаганиги сабабли ТБни узоқ муддат юқумлилиги сақланиб туришига сабаб бўлади. Балғам микроскопик текшируви мусбат чиққан беморлар юқори юқумлиликка эга хисобланади. М. Тuberculosis културал текширувида мусбат, лекин балғам микроскпик текширувида манфий чиққан беморлар эса кам юқумлилик хисобланади. Тарқалган ТБнинг парчаланиш фазаси, айниқса йирик бўшлиқли шаклларида М. tuberculosis кўп миқдорда ажралиши хавфи аниқланган. Текширишлар натижасида битта бактерия ажратувчи бир йил давомида 10 дан 30 тагача соғлом инсонни зарарлаши мумкин. Доимий режали даво олиб турувчи, ўз вақтида самараси исботланган дориларни қабул қилувчи беморлар кам юқумли хисобланади. Хаттоки бактерия ажратувчанлиги сақланган, балғам микроскопик текшируви мусбат чиққан беморлар инфекция тарқатиш хусусияти камроқ хисобланади, чунки ТБ қарши дори воситалар таъсирида микобактерия вирулентлиги ва яшовчанлиги пасаяди. Даволаш учун аниқланмаган ва “яширин” ТБ хисобига ТБ трансмиссияси сақланиб туради, шу билан бирга амбулатор шароитда адекват даво олаѐтган ТБ билан хасталанган беморлар мулоқотда бўлган инсонлари учун кам юқумли хисобланади.