12:07 / 27.07.2022

Гомеостаз ҳақида тушунча. Организмнинг биологик суюқликлари. Қоннинг физик-кимёвий хоссалари. Қоннинг шаклли элементлари.

Қон системаси ҳақида тушунча Г.Ф. Ланг қон системаси тушунчасини 1939 – йили фанга киритди. Бу тизимга: 1. қон – томирлари бўйлаб ҳаракатланаётган периферик қон; 2. қон яратувчи аъзолар (суяк кўмиги, лимфа тугунлари, талоқ); 3. қонни парчаловчи а

Қоннинг асосий вазифалари

Ташувчилик.

Нафас.

Озиқлантирувчи (трофик).

Экскретор.

Терморегулятор.

•Гомеостатик.

•Сув – туз алмашинувида иштирок этади. Ҳимоя.

•Гуморал бошқарув

•Креатор боғлар ҳосил қилиш.

Қоннинг миқдори ва таркиби

Қоннинг миқдори одам организми вазнининг 6 – 9% ини қон ташкил қилади, яъни ўртача унинг миқдори 4,5 – 6 литрга тенг.

Эркакларда ўртача 5,4 л (77мл/кг)

Аёлларда 4,5л (65 мл/кг)

Тинч ҳолатда қоннинг 45 – 50% қон деполарида (талоқ, жигар, ўпка ва тери ости томирларида) сақланади

Қон икки қисмдан: суюқ плазма ва шаклли элементлар – эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлардан иборат

Катта ёшдаги одамлар қонининг 40 – 45% ни шаклли элементлар ва 55 – 60% ни плазма ташкил қилади

Бу нисбат гемотокрит катталиги (haima –қон, kritos – кўрсатгич) деб номланади. 

Қоннинг асосий константалари:

1.рН = 7.35-7.45, эритроцитлар = 7.18-7.2, ҳужайра ичи = 7.0-7.2;

2.Ёпишқоқлиги: бутун қон = 5.0, плазма = 1.7-2.2;

3.Солиштирма оғирлиги: бутун қонники = 1.050-1.060, эритроцитлар = 1.090, плазма = 1.025-1.034;

4.Осмотик босими = 7.6 атм;

5.Онкотик босими = 0.03-0.04 атм, 25-30 мм.сим.уст;

6.Музлаш ҳарорати = -0.56-0.58°С;

7.Глюкоза миқдори = 4.4-6.6 ммоль/л.

Қоннинг энг асосий константаларидан бири унинг pH бўлиб, катта аҳамият касб этади. Чунки ҳамма алмашинув жараёнлари бу кўрсаткичнинг доимийлиги сақланган муҳитда (7,35-7,40) нормал боради. Одатда қонга доимий равишда (ташқаридан ва тўқималардан) кислотали ва ишқорий моддалар тушади, лекин қоннинг pH доимий кўрсаткичда ушлаб турилади.

pHни  узоқ вақт 0.2га  ўзгариши ҳам хужайра ўлимига олиб келади. Шунинг учун pH муҳитнинг доимийлиги кўплаб физик-кимёвий, биокимёвий ва физиологик механизмлар билан сақлаб турилади:

   1.Буфер системалари

   2.Ўпка орқали CO2 ни чиқарилиши

   3. Буйрак орқали кислотали маҳсулотларни чиқариш ва ишқорий маҳсулотларни ушлаб қолиш

Қон pHни сақлаб туришда биринчи галда буфер  тизимлар иштирок этади:

-Карбонат (Н2 СО3 , NaHCO3, KHCO3)

-Фосфат   (Na2HPO4, NaH2PO4)

-Оқсил (амфотер)

-Гемоглобин (кучсиз, кучли кислота)

-Тўқима (оқсил, фосфат)

Гемоглобин буфер системаси ҳамма буфер системасининг 75% ни ташкил қилади.

pHни  узоқ вақт 0.2га  ўзгариши ҳам хужайра ўлимига олиб келади. Шунинг учун pH муҳитнинг доимийлиги кўплаб физик-кимёвий, биокимёвий ва физиологик механизмлар билан сақлаб турилади:

   1.Буфер системалари

   2.Ўпка орқали CO2 ни чиқарилиши

   3. Буйрак орқали кислотали маҳсулотларни чиқариш ва ишқорий маҳсулотларни ушлаб қолиш

Эритроцитлар(Э) – ядросиз қизил қон хужайралари бўлиб, қон шаклли элементларининг асосини ташкил қилади (25 трлн) ва кислород ва карбонат ангидрид ташиш функциясини бажаради. Эритроцитларнинг умумий юзаси 3000м2 бўлиб, бу газларнинг интенсив  адсорбцияси ва чиқарилишини таъминлайди. Э. диаметри 7 мкм, кучли  деформацияланиш даражасига эга ва шунинг учун 3 мкм диаметрли капиллярлардан ўта олади. Э.ларнинг турли хили мавжуд.

Эритроцитлар функциялари:

1.Транспорт (О2, СО2, аминокислоталар, пептидлар, нуклеотидларни ҳар хил орган ва тўқималарга транспорти), нафас, репаратив-регенератив жараёнларни таъминлаш учун;

2.Детоксикацияловчи (эндоген, экзоген, бактериал ва бактериал эмас токсинларни адсорбция қилиб, уларнинг инактивациялаш);

3.Организмнинг кислота ва ишқор мувозанатини бошқариш;

4.Қон ивишда ва фибринолиз жараёнларда иштирок этиш;

5.Организмнинг иммунологик реакцияларида иштирок этиш (агглюцинация, прецепитация, лизис, обсонизация);

6.Креатор алоқаларни таъминлаш.

Нормада эритроцитларнинг миқдори

Эркакларда 4,5 – 5,5 *1012/л

Аёлларда 3,7 – 4,7 * 1012/л

Эритроцитлар миқдорига таъсир қилувчи омиллар:

1.Одамнинг ёши;

2.Одамнинг жинси;

3.Жисмоний ёки эмоционал нагрузка;

4.Тана ҳолати;

5.Қоннинг концентрацияланиши;

6.Кислород миқдори;

7.Эритропоэтинлар.

Эритроцитларнинг хоссалари

Юқори пластиклиги

Осмотик чидамлилиги

Агрегацияга мойиллиги

Метаболизм жараёнини сустлиги